Сохта имзолар Бишкек марказидаги қурилишга қандай қилиб асос бўлди

1227

Тўрт ойдан бери кўп хонали «1000 туркум» уйининг яшовчилари Бишкекнинг марказий қисмидаги қурилишларга қарши арзланишмоқда. Улар қурилишга розилик беришмаганини айтишмоқда. Kloop.kg мухбири ишни текшириб чиқиб, қўйилган имзоларнинг бир қисми қалбаки эканлигини аниқлади.

№127 уй Бишкекнинг марказий қисмидаги Чуй проспектида жойлашган. Бу уйда яшаган бишкекликнинг сўзларига кўра, бу кўп хонали уй ва бу район ўша ерда жойлашган «1000 туркум» савдо марказининг номи билан аталиб қолган. 2016-йилнинг декабрида «Кербен» сартарошхонасининг эгаси бу уйга қўшиб қурилиш қилгани яшовчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Қурилиш ишлари давомида ўсимликлар, дарахтлар йўқолган.

Бу уйнинг яшовчилари сартарошхонага қўшимча қурилиш қилинишига розилик беришмаганини айтишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, улар қурилишга розилик бериш у ёқда турсин, бу ҳақда билишган ҳам эмас.

Бироқ ҳужжатларда бу уйнинг деярли барча яшовчиларининг — 203 нафари ичидан 201 турғуннинг — қўйилган имзолари бор.

Kloop.kg савол-жавоб олиб борган яшовчиларнинг сўзларига кўра, ҳар бир яшовчидан розилик олиш мумкин эмас, сабаби уй эгаларининг бир қисми бошқа жойга кўчиб кетган бўлса, қолганлари уйларини ижарага беришган.

«Бу хавфли ҳолат. Барчаси подъезднинг қулишини кутаётгандай. Бизнинг уйимиз билан яшовчиларни қутқарадиган одамлар чиқса яхши бўлар эди. Барчаси декабрнинг охирида бошланган. Уйнинг олдида 30 йилдан бери турган дарахтни кесганда билиб қолдик, қандай қилиб шу ишга боришди деб йиғладим» — деди бу уйнинг яшовчиси Тамара Поляк.

Уйнинг бошқарувичиси Элмира Нурмамбетованинг фикрича, яшовчиларнинг имзолари бошқа ҳужжатлардан, масалан, уй комитетининг сайлов протоколларидан олиниб, қалбаки бўлиши мумкин.

«100 фоиз рози бўлганлар ҳеч қачон бўлмаган. Керак бўлса мен уй комитети бўлиб сайланаётганда ошиб кетса уй яшовчиларидан 170 имзо тўплаганман, уб ерда эса ҳаммаси рози. Қурилиш бригадасининг рухсат қоғозида олдин кетиб қолган, вафот этганларнинг ҳам имзолари турибди», — дейдиу.

Бу уйнинг яшовчиси Натаниэль Богубаевнинг сўзларига кўра, ҳужжатда унинг 2014-йили ҳалок бўлган бобоси Сатвикнинг имзоси турибди. Натаниэль Kloop.kgга бобосининг имзосининг намунасини кўрсатди, у ҳужжатдаги имзодан фарқланиб турибди.

Марҳум Богубаевнинг ўз имзоси.
Қалбаки имзолар.

«Бобом уч йил аввал вафот этган, шу сабабли у ҳеч қандай ҳужжатларни имзоламаган. Мен ҳам, онам ҳам, ҳужжат имзоламаганмиз», — деди у.

№ 151 хонадоннинг яшовчиси Мосевнина Л.Г., қўшниларининг айтишича, беш йил аввал ҳалок бўлган. Унинг қариндошларининг ичида Москвага кетган бир ўғли бор бўлиб чиқди.

«Эшик тирқишидан қарасангиз, уй бўш, жуда ҳам ночор ҳолатда эканлигини кўрасизлар. Бу ерда яшаган аёл қаттиқ оғриб, тўрт-беш йил аввал вафот этган», — деб айтиб берди марҳум аёлнинг қўшниларидан бири.

Экспертиза: имзоларнинг бир қисми — қалбаки

Kloop.kg мухбири имзоларни текширган экспертларга мурожаат қилиб, қурилишга розилик берган яшовчиларнинг имзолари қўйилган ҳужжатларнинг нусҳасини текшириб чиқишни илтимос қилди.

Экспертиза учун текширишга розилик берган яшовчиларнинг имзоларининг намуналари фойдаланилди. Савол-жавобдан кейин ҳужжат қўллари қўйилган олти киши розилик берган.

«Махсус текширув институти» экспертизасининг натижалари бўйича мутахассис хулоса қилишича, имзолар бу олти киши томонидан эмас, бошқа одамлар томонидан қўйилган бўлиши мумкин.

Имзоларни текширган экспертларнинг бири Светлана Черноус ҳужжатларни қалбаки эканлигига ишонади. Ҳужжатнинг биринчи бетидан у ўндан ортиқ қалбаки имзоларни топган.

«Расмий экспертизадан ташқари шуни айтаманки: айрим имзолар "телбаларча" ўйланган. бу ерда жуда кўп қалбаки нарса бор, ҳужжатни устида жуда яхши ишлашибди. "Маъқул" деган қисмни қарайдиган бўлсак, айрим имзоларнинг ўхшашлигини сезса бўлади», — деди эксперт.

Экспертлар сохталик бўйича аниқ хулоса чиқариб бериша олмади, сабаби экспертиза ҳужжатларни асли билан эмас, нусхаси асосида олиб борилган.

«Биз тахминий натижа чиқардик, сабаби нусхани устида ишладик. Хулосада имзолар балки учинчи шахс томонидан қўйилган бўлиши мумкин деб ёзилади. Бироқ экспертизадан ташқари буни қалбаки эканлигини ишонч билан айта оламан», — деди Черноус.

«Сохтадан» ҳукуматнинг тасдиғигача

Бишкек мэриясининг ер ресурслари бўйича бошқармаси 2014-йилнинг февралида №127 уйга қўшимча қурилиш бошлаш учун яшовчиларнинг «100 фоиз маъқуллиги» керак деган шарт қўйган.

2016-йили яшовчилар имзоларининг рўйхати Бишкек раҳбариятига берилиб, сўнгра мэрия қурилишга рухсат берган.

Қурилиш бошланиши билан ўқувчилар тули давлат органларига — Бош прокуратурага, мэрияга, шаҳар кенгашига ва милицияга — қўшимча қурилишни тўхтатилишини талаб қилиб, мурожаат қила бошлашган.

Бироқ милициядагилар жиноий сабаб топмагани сабабли ҳужжатларни қалбакилиги бўйича жиноий қўзғашдан бош тортишган. Бишкекнинг Свердлов РИИБининг терговчиси Урмат Токтогонов қурилиш эгасини ҳукуматдан олган рухсат қоғозлари бор эканлигини баҳона қилган.

Масалани суд орқали ҳал қилиш ҳаракатлари ҳам муваффақиятсиз бўлган. Яшовчиларнинг хусусий мулк ҳуқуқини талаб қилиб ёзган аризаларини уч марта қабул қилишмаган.

Қурилиш давом этмоқда.

Бишкек бош архитектура қурилишни тўхтатишга январда қарор чиқарган, бироқ яшовчиларнинг сўзларига кўра, таъқиқланишига қарамасдан қурилиш давом этмоқда. Яшовчилар қурилиш турар-жойнинг конструкциясига зарар келтиради деб ҳивотирда.

«Уйнинг композицияси яхшиланади»

Қурувчиларнинг ишонтиришича, қўшимча қурилиш уйга зарар келтирмайди. Турғунлар нима учун норози бўлаётганини улар тушунишмаяпти, сабаби бу уйга қўшимча бир неча дўкон ва кафелар олдин қурилган дейишади.

Бригадир Асилбек Жумабаев Kloop.kgнинг журналистларига қўшимча қурилиш «уйнинг композициясини яхшилашини»гина айтди.

«Уй қулаб кетади деб қўрқишга асос йўқ. Ҳужжатларимизнинг барчаси яхши. Бу ердаги даъво бизга қўйилмаслиги керак. Ҳужжатларга боғлиқ ишларни бизга топшириқ берганлар ҳал қилган. Биз фақатгина субжалдануучубуз», — деди у.

«Кербен» сартарошхонасининг эгаси Евгений Цойнинг сўзларига кўра, қурилиш бўйича «ҳужжатлар жойида», бироқ у қурилиш учун яшовчилардан ўзи имзо тўплаганини қўшимча қилди.

Цойнинг сўзларига кўра, у 2016-йилнинг апрелида «Кербен»нинг директори бўлиб қолган, уйнинг яшовчиларининг имзолари бу вақтгача тўпланган.

«Менда ҳаммаси қонуний турда. Яшовчиларнинг розилиги мен бу ерни олгунча олинган. бироқ уйнинг бирорта ҳам яшовчиси менга мурожаат қилиб, ниманидир сўзлашгани келмаган. Агар зарур бўлса мен ҳаммасини судда ҳал қилишга тайёрман. Ҳужжатларимизнинг барчаси жойида», — деб ишонтирди Цой.

Муаллиф: Метин Жумагулов