Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион доллар ажратди

622

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши учун ёрдам мақсадида 100 миллион доллар ажратилди. Берилган ёрдам ўлканинг божхона ўтказиш пунктларини, санитар ва ветеринар системаларни яхшилашга сарфланади.

Ёрдам бора-бора ҳукуматлар аро протоколларга кўра, пул, ўқитиш ёки товар турида берилади.

Қозоғистоннинг иқтисод министри Тимур Сулеймановнинг сўзларига кўра, биринчи транш Қирғизистонга 41 миллион доллар билан келади. Олинган транш қуйидагича бўлинади:

  • Божхона ўтказиш пункларини жайланыштыруу — 3 миллион доллар;
  • Лабораторияларни янгилаш — 5,6 миллион доллар;
  • Транспорт бўйича лабораториялар — 577 минг доллар;
  • Ёнғинга қарши лабораториялар — 749 минг доллар;
  • Соғлиқни сақлаш министрлиги қошидаги синовчи лабораториялар — 1,8 миллион доллар;
  • Санитар-карантин пунктлари — 5 миллион доллар;
  • Ветеринар ва фитосанитар ўтказиш пунктлари — 22 миллион доллар.

Қирғизистон маблағларни мақсадга мувофиқ фойдаланиб, сарфлагани тўғрисида маълумот беришга мажбур.

Муаллиф: Айдай Эркебаева