Вашингтонда Туркия элчисининг қароргоҳи яқинида президент Режеп Эрдўғон тарафдорлари бўлмиш элчихона қўриқчилари ва курд хамда арман намойишчилари ўртасида жанжал чиқди. Икки киши ҳибсга олинди, 9 киши жароҳат олди. Бу хақда маҳаллий расмийлар баёнот берди.
Жанжал 16 май кун ярмида бошланди. Норозилик намойишида иштирок этаётганларга Эрдўғон тарафдорлари, жумладан турк йўлбошчисининг шахсий қўриқлаш хизмати ходимлари ҳужум қилди.
Туркия делегацияси аъзолари намойишчиларни тўқнашувни келтириб чиқарганликда айблаб чиқди. Жанжал мобайнида костюмда бўлган бир неча эркак ерда ётган намойишчиларни калтаклашган ва тепган.
Полиция зўравонликларни тўхтатишга уринди, аммо тўхтатишнинг иложини топмади. Вашингтон полицияси матбуот котиби Дастин Штернбекнинг айтишича, муштлашув иштирокчиларидан бирига полиция ходимига ҳужум қилиш айби қўйилди.
Ҳодиса Эрдўғоннинг Оқ уйга ташрифидан сўнг юз берди. Маълумки, у Оқ уйда Суриядаги қурд милициясини АҚШ томонидан қўллаб-қувватлашини танқид қилган эди.
Эрдўғоннинг таъкидлашича, террор ташкилотларига ўрин берилмаслиги керак. У бу ташкилотларни тилга олар экан, курдларнинг “Демократик Иттифоқ” партиячи ва бу партиянинг қуролли қаноти бўлмиш “Ўзини ўзи мудофа қилиш Халқ қўшинлари”ни мисол келтирди.
Туркия президенти бу ташкилотлар билан мутлақо ҳамкорлик қилиш керак эмаслигини қайд қилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Вашингтон асосан қурд халқ мудофаа кучлари томонидан ташкил этилган “Сурия демократик кучларига” ҳарбий ёрдам беришга оид режани маъқуллади.