Атамбаев Қирғизистон интернет-савдонинг марказига айлантиришни таклиф қилди

596

Президент Алмазбек Атамбаев Хитойнинг Қирғизистон тармоқ-ўлкалардан бири бўлувчи, Буюк ипак йўлини қайта жонлантириш ғоясини қўллади. Атамбаев Хитойнинг Евроосиё билан бўлган интернет-савдосининг маркази ҳам Қирғизистон бўлиши кераклигига ишонади.

Атамбаев Хитойнинг раиси Си Цзиньпинга Қирғизистонни хитойлик «Алибобо» ва «Таобао»  онлайн-совдо сайтлари орқали Хитой билан Евроосиё ўлкалари орасидаги интернет-савдонинг марказига айлантиришни таклиф қилди.

«Масалан, “Aлибобо”, “Таобао” каби интернет-гигантлар ўсаётган шароитларда, Қирғизистон Республикаси катта Евроосиё ўлкалари истеъмолчилари учун интернет-буюртмани тезлаштиришнинг логистик марказларини қуришга энг яхши шароит тузиб берадиган ўлка бўла олади», — деб ишонади Атамбаев.

Авваллари транзит савдо маркази қатори Қирғизистоннинг «Дордой» бозори — Марказий Осиёдаги энг йирик бозорларнинг бири бўлиб хизмат қилган. Кўплаган товарлар бозор орқали Хитойдан Россияга ва бошқа ўлкаларга жўнатилган.

Бироқ Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига киргандан кейин «Дордой» бу вазифани бажаролмай қолган. Бундан ташқари Қозоғистонда «Хоргос» маркази пайдо бўлди, бу орқали хитой товарлари бошқа ўлкаларга жўнатилади.

Хитойдан Европага ўтган алоқа чизиқлари

Атамбаев интернет-савдо марказини тузишдан ташқари Хитойдан Европага Қирғизистон орқали ўтадиган оптик толали алоқа линиялари (ОТАЛ) ўтказишга Бээжин ва Бишкек киришиши керак деб ҳисоблайди.

«Агар ОТАЛ Қирғизистон орқали ўтса, унда Гонконг билан Шанхайдан Берн билан Римга, Будапешт билан Брюсселга, Прага билан Мадридгача маълумот бериш тезилиги ўн марта ортади», — деб билдирди президент.

Бундан ташқари Атамбаевнинг фикрича, «Бир ҳудуд — бир йўл» лойиҳасини ҳозирда ҳомийларнинг маблағи зарур бўлаётган президент «Адолатли жамият» лойиҳаси билан бирлаштирса бўлади.

«Адолатли жамият» 2040-йилгача Қирғизистонни ривожлантириш стратегиясига киради ва давлат органлари билан хусусий тармоқнинг ишини яхшилаши керак. Лойиҳанинг ташаббусини президент ўзи кўтарган.

Хитой таклиф қилган Буюк ипак йўлини жонлантириш ғоясига кўра, савда йўли 65 ўлка орқали ўтиб, ўн қитъани — Африкани, Осиёни ва Европани бирлаштиради. Қирғизистон бу йўлдаги хаб-ўлкаларнинг бири бўлади.

Россия билан Беларусия мазкур лойиҳаларни қўллашларини билдиришди. Унга Хитой камида 124 миллиард доллар сарфламоқчи. Маблағ ер устидаги, ҳаводаги ва денгиздаги инфратизимни қуришга сарфланади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова