Дзюдочи Юрий Краковецкий шу кунларда Баку шаҳрида ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг олтин медалини ютиб олди. Терма жамоанинг фойдасига Отар Бестаев, Бектур Рисмамбетов ва Владимир Золоев ҳам уч бронза медаль олиб келди.
Бакуда (Озарбайжон) Ислом бирдамлик ўйинлари бошланди. Мусобақанинг биринчи кунларида Қирғизистон терма жамоаси тўрт медалга эга бўлди. Қирғиз дзюдочилари бир олтин ва уч медални қўлга киритишди.
Биринчи олтин медални терма жамоага дзюдочи Юрий Краковецкий олиб келди. Спортчи 100 килограммгача бўлган оғирлик категориясида курашди. Қирғизистонлик полвон чорак финалда Марокконинг вакилини ютишдан бошлади. Ярим финалда эса Краковецкий қозоғистонлик Эламан Ергалиевни енгиб олди.
Ҳал қилувчи мусобақада спортчи ўзидан 40 килограммга оғир алжирлик Надииб Теммар билан учрашди. Бироқ шунга ҳам, ярим финалда олган жароҳатига ҳам қарамасдан Краковецкий Қирғизистон учун Ислом бирдамлик ўйинларининг олтин медалини ютиб олди.
Мусобақанинг биринчи кунида бронза медалга Отар Бестаев эга бўлди. Дзюдо бўйича 60 килограммгача оғирлик категориясидаги мусобақада қирғизистонлик полвон Сурия вакилини енгиб, кейин Мароккодан келган спортчини ютиб олган.
Турнирнинг финали учун бўлган мусобқада қирғизистонлик полвон озарбайжонлик Орхан Сафаровга мағлуб бўлиб, бироқ учинчи ўрин учун бўлган курашда Қозоғистондан борган Жаунтаевни енгиб, ўйиннинг бронза медалига эга бўлди.
73 килограммгача бўлган оғирлик категориясидаги мусобақада терма жамоага Бектур Рисмамбетов ҳам бронза медални олиб келди. Қирғизистонлик полвон Индонезия билан Гамбия вакилларига қарши муваффақиятли курашди.
Ярим финалда Рисмамбетов туркиялик спортчига мағлуб бўлиб, бироқ шундан сўнг ҳал қилувчи мусобақада Иорданиядан борган дзюдочини ютиб олиб, бронза медаль учун учрашувда эса ўзбекистонлик Ғийосжон Бобоновни енгиб олди.
Дзюдо бўйича турнирнинг учинчи бронза медалини 81 килограммгача бўлган оғирлик категориясида курашган Владимир Золоев ҳам олди. Биринчи учрашувда қирғизистонлик полвон Иордания вакилини енгиб, сўнгра Қатар полвонини ютиб олди.
Финалга чиқиш учун бўлган курашда эронлик полвон билан учрашиб, ундан мағлуб бўлди. Бронза медаль учун у Сурия вакили билан курашишга тўғри келди. Золоев учрашувда ютиб чиқиб, якунловчи ҳисобда учинчи ўринни олди.
Дзюдо бўйича аёллар терма жамоаси медалга эиршолмади. Ксения Бельдягина (57 килограммгача бўлган оғирлик категориясида) ва Мээрим Момунова (63 килограммгача) ҳал қилувчи турнирнинг учрашувларини мағлуб қилиб, ўз оғирлик категорияларида бешинчи ўринни олишди.
Ислом бирдамлик ўйинлари Бакуда (Озарбайжон) 12-майдан 22-майгача ўтказилади.
Муаллиф: Каминат Имирханова
Сурат: Қирғизистоннинг ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат комитети