Кураш бўйича Осиё чемпионати: қирғизистонлик йигитлар бир кумуш, икки бронза медални қўлга киритди

713

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати тугади. Эркаклар орасидаги мусобақаларда қирғизистонликлар уч соврин – бир кумуш ва икки бронза медални ютишди.

74 килограммгача бўлган оғирликда эркин кураш бўйича мусобақаларда турнингнинг кумуш медалини Муслим Евлаев қўлга киритди. Квалификация босқичидан бошлаб қирғизистонлик полвон эронлик ва кореялик спортчилардан ўзиб кетди.

Ярим финалда Евлаев япон полвони Цубаса Асаини 6:2 ҳисобида ютиб олди. Турнирнинг олтин медали учун ҳал қилувчи мусобақада қирғизистонлик полвонга Ўзбекистондан борган Бекзод Абдурахмонов қарши чиқди. Евлаев рақибига 0:6 мағлуб бўлиб, кумуш медал соҳиби бўлди.

97 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Магомед Мусаев бронза медаль ютди. Квалификацияда қирғизистонлик полвон тайландлик спортчи Эккапон Жаннэни 10:0 ҳисобида енгиб, чорак финалда эса қозоғистонлик Ерали Абдрашевдан 7:0 ҳисобида олдинга чиқди.

Ярим финал учрашувида Мусаев ўзбекистонлик Магомед Ибрагимов 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Турнирнинг бронза соврини учун мусобақада қирғизистонлик полвон монгол Батсул Улзисайхан билан учрашиб, уни 7:2 ҳисобида ғолиб бўлди.

Грек-рим кураши бўйича мусобақларда 71 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Нургази Асангулов яна бир бронза медални қўлга киритди.

Чорак финалдан бошлаб Асангулов Хитой вакили Хуцзинь Чжанни 10:5 ҳисобида ютди. Финалга чиқиш учун бўлган учрашувда қирғизистонлик полвон эронлик Афшин Немат Байбангардга 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Турнирнинг бронза медали учун Асангулов чемпионат эгаси бўлган Ҳиндистон вакили бўлган Дипак Дипак билан учрашди. Қирғизистонлик полвон мусобақани 8:1 ҳисобида ютиб, Осиё чемпионатининг бронза медалига эга бўлди.

Бронза медаль ютиб олиш имконияти эркин кураш бўйича мусобақада Улукбек Жолдошбековда ҳам бор эди. Ҳал қилувчи учрашувда у Қозоғистондан борган Нурислам Санаевга ғолибликни бой берди. 61 килограммгача бўлган оғирликда Алибек Осмонов ҳам бронза медали учун бўлган курашда мағлуб бўлди.

Грек-рим стилидаги полвон Кали Сулайманов турнирнинг учинчи соврини учун курашда эронлик Саман Морад Абдувалига 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аёллар орасидаги мусобақада бронза медали учун мусобақада мағлуб бўлиб, Саяна Баизова якуний ҳисобда бешинчи ўринга эга бўлди.

Қирғизистонликларнинг ичидан Осиё биринчилигида энг яхши натижани Айсулуу Тыныбекова кўрсатиб, 58 килограммгача бўлган оғирлик категориясида олтин медални ютиб олди.

Кураш бўйича Осиё чемпионати ўнинчи майдан ўн тўртинчи майгача Нью-Делида (Ҳиндистон) ўтди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: United World Wrestling