«Алиби» газетсининг журналисти Упол Анаркулова депутат Жилдиз Мусабекова билан сўзлашган суҳбатининг аудиоёзувини эълон қилди. Ёзув бўйича депутат Анаркулованинг зўрлатаман деб қўрқитгани эшитилиб туради. Мусабекова ўзи бундай суҳбат бўлганини, бироқ ёзув «монтажланган»ини қўшимча қилди.
Анаркулова аудиоёзувни 2-майда эълон қилган — унда бир аёл журналист қизга қўнғироқ қилиб, «Алиби» газетасидаги унинг мақоласига боғлиқ таҳдид қилаётгани эшитилиб туради. Сўзлашаётган аёл ўзини КСДПнинг депутати Жилдиз Мусабекова қатори таништирган.
Сўзлашувлар вақтида ўзини Мусабекова деб атаган аёл Анаркуловани камситиб, «юзсизларча» ва «10 эркектин астына салып берээрин» айтади.
«Юзингни тўғрилаб қўяман, ҳеч ким танимай қолади. Сен мени газетага чиқариб, ҳақорат қилиб, блядь. Башарангни бежаб қўяман. Уполмисан, Суполмисан, "шлюхамисан", фоҳишамисан, сен кимсан, бундай ёзадиган? Сен кимсан, "блядь"?» — дейди ёзувда.
Депутат Жилдиз Мусабекова «Хизмат кўрсатган маданият ходими» номи билан тақдирланган.
Жанжалга Анаркулованинг «Алиби» газетасидаги мақоласи сабаб бўлган, унда журналист Мусабекова Иссиқ-кўл вилоятининг Тон райони ҳокимининг «кришаси» эканини ёзган.
«Кўринган аёл келганда мен ҳақимда айтишга “блять” ўйланишинг керак эди, э, Мусабекова деган Ат-Башидан деб. Сен кимсан? Сен ўйладингми, ёзса индамайди деб? Мен сени эртага бориб, башарангни бежаб, туз сепиб кетаман, жалаб, эшитдингми? Сени-чи эй, терингни шилиб, 10 эркакка қўшиб бериб туриб кетаман. Мен Мусабековаман. Эшитдингми? Хоҳлаган ерингга ёз», — дейди аёл.
Мусабекова: Сўз бўлган, бироқ ёзув «монтажланган»
Мусабекованинг ўзи Kloop.kgнинг мухбирига ҳақиқатдан ҳам Анаркулова ва унинг мақоласи бўйича сўзлашганини айтди.
Бироқ депутат журналист қизнинг номига айтилган ёмон сўзларни тасдиқлаган ҳам, инкор қилган ҳам йўқ — бу фақат суҳбат «режаланган ва монтажланган эканини» айтди. Бу ёзувнинг қайси қисми монтаж қилинганини аниқламаган.
«Улар бунинг барчасини диққат билан тайёрлаб чиқаришган», — деган депутат вақти йўқлигини айтиб телефондаги сўзини тўхтатди.
«Спутник» нашри билан бўлган суҳбатда Мусабекова журналистни судга беришини айтди.
Анаркулова: Барчаси қандай бўлса шундай ёзилган
Анаркулованинг ўзи Kloop.kg билан бўлган суҳбатда унинг Мусабекова билан сўзлаган гапини ёнида ўтирган бошқа журналист қиз эшитганини, у буни аниқлигини тасдиқлаб бера олишини айтди.
«Депутат билан суҳбати қандай бўлса шундай ёзилди. Мусабекова қўнғироқ қилганда мен фильмнинг тақдимотида бўлгандим. Мен билан кинода бошқа журналист қиз, ҳамкасбим ўтирган. У гувоҳ бўлиб барчасини эшитиб ўтирган», — деди журналист.
Анаркулова «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида милицияга мурожаат қилиб, «адолат излашини» ёзди.
«Бу бўлимда Ж.Мусабекованинг таҳдидининг “енгили”, кейинги бўлими бундан ҳам оғир эканлигини билдираман. Олдинда бунга ҳам гувоҳ бўласизлар! Айтарим, бу воқеа бўйича мен охиригача туриб, тегишли органлардан ва ҳукумат тармоқларидан адолатлиликни талаб қиламан!», — деб ёзди журналист.
Упол Анаркулова ҳукуматдан «адолат истаётганини» айтмоқда.
«Хизмат кўрсатган маданият ходими»
Ёзиб олинган товуш социал-демократларнинг фракциясида текширувга сабаб бўлиб, унинг раҳбари Иса Омуркулов Мусабекова билан сўзлашишга ваъда берди.
Жилдиз Мусабекова — социал-демократлардан парламентга сайланган депутат, 2015-йилнинг охирида мандат олган.
1995-йилдан тортиб тортиб турли қирғиз тилли нашрларда журналист бўлиб ишлаб, «Форум» ва «Айат» газеталарининг бош муҳаррири бўлган. ЎЗ иши учун у фахрий ёрлиқлари ва хизмат кўрсатган маданият арбоби деган ном билан тақдирланган.
Депутатлар камситган воқеа бу вақтгача 2015-йилнинег охирида бўлган. Унда собиқ депутат Акилбек Султанов ўзига жарима солгиси келаётган милиция ходимларини «көтүңөн сигип салам» деб қўрқитгани тасвирга олинган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова