Бишкек шаҳар суди мухолифатчи Омурбек Текебаевни қамоққа олиш бўйича хукмни кучида қолдирди. Депутат миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ТИЗОсида жорий йилнинг февраль ойидан бери ўтирибди.
Текебаевнинг адвокати Чинара Жакупбекова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда суд Текебаевга нисбатан чиққан ҳукмни ўз кучида қолдирганини тасдиқлади.
Яна бир муҳолифатчи Дуйшонкул Чотонов ҳам 25 майгача қамоқда қолади.
Мухолифатчиларнинг тарафдорлари уларнинг бөгөт чорасини ўзгартириб, қамоқдан бўшатишни талаб қилди. Улар Бишкек шаҳар суди биноси олдида Чотонов билан Текебаевни қўллаб митинг ўтказишди.
Депутатнинг 100га яқин тарафдори уни туғилган юрти Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон районининг Акман қишлоғида ҳам норозилик намойишига чиқишган.
Текебаевнинг қамалиши
Мухолифатчи «Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омүрбек Текебаев ТИЗОда 26-февралдан бери ўтиради. МХДҚнинг ходимлари уни «Манас» ҳақо майдонида қўлга олишган, шундан бир кун аввал унга қарши «Товламачилик» ва «Порахўрлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.
Ҳукумат Текебаев 2010-йили россиялик тадбиркор Леонид Маевскийга «Мегаком» компаниясини боқаришга йўл очиби беришга ваъда бериб, ундан пора олган деб билдирмоқда.
Тергов версияси бўйича депутат Чотонов Текебаев билан Маевскийнинг орасида воситачи бўлган.
Текебаевнинг тарафдорлари бу вақтгача ҳам Бишкекда,Ўшда ва Жалолобод вилоятларида бир неча кун кетма-кет митингга чиқишган. Депутатнинг ҳамкасблари Текебаевнинг қамалишини «сиёсий таъқиб» деб аташган.
Мухолифатнинг норозилигига қарамасдан, Биринчи май район суди 27 февралда Текебаевни икки ойга қамоққа олиб, кейин қамоқ муддатини 25 майгача узайтирди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова