Бош прокуратура ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповани ва «Заноза» нашрини президент «шаънини топтади» деб айблаб, уларга қарши даъво аризасини берди. Бош назорат органининг даъвоси нимага асосланади?
Бош прокуратура «Заноза» нашрининг сайтидаги «Чолпон Жакупова: Пора приструнить человека с маниакальными наклонностями» («Чолпон Жакупова: Васвасага мойил кишининг тизгинини тортадиган вақт келди») номли мақоласининг матнини ҳақиқатга тўғри келмайди деб топишни талаб қилмоқда.
Бу материалда сўз эркинлигига бағишланган форумда ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупованинг президентни танқид қилган сўзи эълон қилинган.
Бош назорат органи Жакупованинг билдирувларини ва материалнинг ўзини президент Алмазбек Атамбаевни «камситади ва унинг ор-номусига доғ туширади» деб ҳар бир жавобгардан 3 миллион сом ундириб беришни талаб қилган.
Бош прокуратуранинг даъво аризасининг ўзи Жакупованинг Атамбаевни танқид қилган сўзини таҳлил қилишга асосланган.
Суд экспертизаларининг давлат маркази (СЭДМ) томонидан олиб борилган таҳлилда нима дейилади?
Жакупованинг айтган сўзига лингвистларнинг берган умумий баҳоси:
«[…] гапнинг стилистик тузилиши ҳис-экспрессия элементларини, кесатиқ билан мазаҳни ифодалайди. Сўзлар билан ибораларнинг лексик-семантик ва контекстуал таҳлили улар салбий маълумотни ифодалашини кўрсатган. Сўзлар ва иборалар президент исми атрофида салбий жамоат фикрини яратиш, шунинглек вазиятни кучайтириш мақсадида фойдаланилган».
«Сезим-экспрессия элементлари»
Экспертизага кўра, улар Жакупованинг қуйидаги сўзларида бор:
– «чирқираган»;
– «бу ахмоқликни баҳолаб, баҳо бериш керак»;
– «ахмоқчилик»;
– «ҳуқуқий чегарадан чиқиш»;
– «зўравонлик»;
– «мен жуда аччиқланганимни айтмоқчиман».
СЭДМнинг фикрича, бу сўзлар билан Жакупова «ҳиссий танг вазият» яратиб, «ўзининг салбий ҳисларини кўрсатади».
Экспертлар Жакупова «бутун ўлка ва кўплаган оммавий ахборот манбаалари оддийгина ўч олишнинг гаровида қолишди» деган сўзи орқали Атамбаевнинг ваколатларини суистеъмол қилиш билан айблаган деб ҳисоблашади.
«Бу орқали муаллиф “бугунги ҳолатга” сиртдан баҳо бермоқда. Бугунги ҳолат эса муаллиф фикрича — бу президент, у “ўшалар сабабли онаси ўлиб, оиласи жабрлангани …” учун ўч олаётган эмиш» — деб ёзилади даъво аризасида.
«Истеҳзо ва киноя»
Экспертларнинг фикрича, Жакупова Бош прокуратурага нисбатан қуйидагиларни айтаётиб пичинг ва киноядан фойдаланади:
– «бармоқ силкитиб»;
– «раҳм қилинглар»;
– «меҳнат қилиб қўйинг»;
– «боши ва охирини ўқинг».
Экспертиза маркази Жакупова гапларида қуйидаги сўзлардан фойдаланиб, Атамбаев қонун бузганига «ишонишини билдиради» деб ҳисоблайди:
«[…] қўлини силкиб, айтди: “Ҳурматли давлатнинг биринчи одами, раҳм қилинг, меҳнат қилиб охири шу Конституцияни бир ўқиб қўйинг. Сиз судларнинг қарори тўғрисида шошилинч кўрсатма беришга ҳаққингиз борми? Кечирасизу бу бевосита таъсир, бу тизимига босим».
«Масхаралаш»
Давлат экспертлари Жакупованинг бир неча сўзини «масхаралаш» деб ҳисоблашади.
Бу сўзлар Конституцияга ўзгартиришларни қабул қилишнинг контекстида:
– «сиз ўзингиз куч билан олиб кирдингиз»;
– «Конституцияни […] куч билан олиб киришди»;
– «шу ўлканинг барча фуқароларини мажбурлаб»;
– «қачонгача шундай бўлади, бизни фуқаролар урушига олиб кетишмаяптими».
Бу сўзлар Атамбаевга ҳуқуқ ҳимоячиси берган сифатнинг контекстида:
– «қасд олиш васвасаси»;
– «касал одатлар»;
– «муқаддас танаси»;
– «васвасага мойиллиги бор одам»;
– «террор»;
– «маньяк».
«Олиб борилган лингвистик таҳлил бўйича президент номини масҳаралаган матбуот президент ўз ваколатларини суистеъмол қилгани тўғрисидаги бўш ғояда кўринади», — деб хулоса чиқаради суд экспертиза маркази.
Жакупова даъво аризасига қарши шикоят қилади
Ҳуқуқ ҳимоячиси Kloop.kg билан бўлган суҳбатда суд қарорига қарши арзланишини, сабаби у «жуда оғир процессуал шартлар билан» чиқарилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, суд уни хабардор қилиб, иш бўйича чиқарган маълумотномаси билан таништириши шарт бўлишига қарамай, аризани уни иштирокисиз кўриб чиқишган.
«Президент ҳаракатларини масхаралашдан ташқари мени ғазабим ҳам келмоқда. Бу чегарадан чиқиш. Агар Қирғизистоннинг ҳозирги тарихида энг бадавлат президент, мультимиллионер Атамбаев «Арашан» совхозидаги юзлаган гектар кўзига оз кўриниб, Иссиқ-кўлдаги 65 квадрат метрли арзимаган бир коттежга кўзи тушиб қолса — мен нима ҳам дердим? Бу арзимаган ишлар. Мультимиллионер Атамбаев учун бу арзимаган майда нарсалар», — деди Жакупова.
Даъво аризани юрист текширгани
Кесатиқ ва киноя учун судласа бўладими?
Кесатиқ — адабиётда ва бадиий ижодда кўп фойдаланиладиган сатира усули. Кесатиқ билан жиноят қилгани учун айблов орасида сўзсиз жиддий чегара бор. Истеҳзо ҳам кесатиқнинг бир тури, бунинг учун ҳам судлаб бўлмайди.
«Ваколатларини суистеъмол қилганлиги тўғрисида ғоя» учун судласа бўладими?
Натижасини албатта, суд ҳал қилади, бироқ у экспертларнинг хулосасига таянади. Бироқ ўтиш ғояси — бу очиқ чақирувчи айблов эмас, истеҳзо ҳам эмас. Бу ерда бевосита ор-номусни камситиш йўқ. Хулосанинг бу натижаси жуда мураккаб чиқарилган.
Ҳукумат ҳаракатини «репрессия» деб атаса бўладими?
ОАВга ва президентни танқид қилганларга қарши даъво аризаларни «репрессия» деб, бу сўзнинг ўша тарихий ва этимология маъносида айтиш тўғри эмас. Сабаби можаро суд тартибида кўрилмоқда, қонунларни сўз эркинлиги учун жиноий жавобгарлиги йўқ, мулкни ва банк ҳисобларини қамоққа олиш — қулоқ қилиш эмас.
Суд текширувига асос борми?
Айрим сўзларни, масалан «зўрлади» ва «фуқарони террорга учратди» деган сўзлар томонидан бош прокуратуранинг даъво аризаси асосли бўлади. Бироқ СЭДХ экспертларининг сўзларига кўра, бу «сезим-экспрессияли фикрлаш», бу бўйича суд мустақил ҳуқуқий баҳо бериши керак.
Умуман олганда, бош прокуратура президентни қўллаб, даъво ариза берган фактнинг ўзи эл назарида одамларнинг сабрига қарши бўлади.
Қирғизистон Олий суди пленумининг 2015-йили 13-февралда чиққан қарори бор — унда давлат хизмати одамларни ўз вазифаларини бажаришга боғлиқ танқид қилиниши мумкин эканлиги айтилади.
«[…] сабаби бу (танқид — таҳририятнинг тушунтирмаси) уларнинг ўз ваколатларини адолатли ва жавобгарликда бажариши учун зарур. Халқ назаридаги одамлар уларнинг сўзларини ва ҳаракатларини акс эттиришда адолатли бўлишади», — деб айтилади қарорда.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев