«Elektromed» Атамбаевнинг битимини тасдиқлаб, Байсаловни туҳматчиликда айблади

575

«Elektromed Elektrik» турк компанияси Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2000-йиллар бошида «Guncanlar Elektrik Elektronik» компаниясининг акцияларини 35 миллион долларга сотганини тасдиқлади. Олдин бу шартнома тўғрисидаги маълумотдан жамоат арбоби Эдил Байсалов гумон қилиб, тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилган.

«Elektromed Elektrik» компаниясининг президенти Ахмет Кая Қирғизистон президентининг матбуот хизмати Атамбаев 2003-йили «Gülcanlar» компаниясининг 90 фоиз акциясини 35 миллион долларга сотиб юборгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

Ўз билдирувини Кая электрон почтадаги тарқатма орқали қирғиз матбуот манбааларига жўнатган. «Elektromed» компаниясининг маъмурий ишлар бўйича менеджери Kloop.kgнинг журналистларига матубот саҳифаси жўнатилган электрон манзилни ҳақиқий эканлигини тасдиқлади.

«2006-йили фирмани молиялаштириш жараёни тугаган ва "Gülcanlar" фирмаси ўзининг бор маблағи ва мулки билан ўз фаолиятини "Elektromed Elektronik" қатори давом эттирган», — деб ёзади хатда Кая.

Президент Алмазбек Атамбаев (ўртада) ўзининг яқин дўсти Ахмет Каяга (ўнгда) тегишли «Termikel» турк уй-рўзғор техника дўконини очилишида. Сурат: «Termikel»

Унинг изоҳида компаниянинг моддий ҳисоботи — бу «тижорий сир», шу сабабли «фирманинг муваффақияти ва иқтисодий турмушдаги самараси учун» учинчи томонларнинг ва давлат маҳкамаларининг ундан фойдаланиш изни чекланган.

«Бу маълумотга имконият маълум бир сондаги одамларда бўлиши керак, бошқа одамларнинг, аниқроқ айтганда рақибларни маълумот олиш имкони бўлса фирмага жиддий зарар келиши мумкин», — деб ёзади компаниянинг президенти.

Шртноманинг ҳақиқийлиги тўғрисида жамоат арбоби Эдил Байсалов гумон қилган, у қирғиз президенти маъмуриятидан тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилган.

Кая ўзи Байсаловни «фирмага зарар келтирди», «туҳмат қилди», шунингдек тарафдорларини Туркия ҳукумати «террорчилар» деб ьатаган дин тарқатувчи Фатхулла Гулен ҳаракатини ҳимоя қиляпти деб айблади.

«"Gülcanlar" фирмасини ноқонуний турда "Elektromed" фирмаси деб атаб олган, ноқонуний қоида киритилган деб туҳмат қилди. Ҳеч қандай қонун бузилмаганига қарамай у "Gülcanlar" фирмаси Алмазбек Атамбаевдан ноқонуний сотиб олинган деб туҳмат қилди», — деб ёзади у.

Ахмет Кая Алмазбек Атамбаев билан 2000-йиллардан бери таниш ва Қирғизистонда 2010-йили ҳукумат алмашгандан сўнг унинг жамоат маслаҳатчиси бўлиш ишлаган. Кая ва Атамбаевнинг алоқаси тўғрисида батафсил қуйида ўқишингиз мумкин.

Байсалов: «Elektromed» билдируви мени сўзларимни инкор қилолмайди

Байсалов ўзининг «Фэйсбук»даги саҳифасида «Elektromed»нинг билдируви унинг сўзларини инкор қилмаслигини ёзди. «"Eletkromed Elektronik" компанияси президент матбуот хизмати 12-апрелда  ёзгандай ҳеч қачон Алмазбек Атамбаевга тегишли бўлмаган. Биз билишимиз керак бўлган маълумот шу эди», — деб ёзди у.

Жамоат арбобининг ёзишича, бу «Elektromed» компанияси Атамбаевга тегишли бўлгани тўғрисида ёки «Gülcanlar» компанияси «Elektromed» бўлиб номини ўзгартиргани тўғрисида очиқ ҳужжатларни топмаганини билдирган.

Жамоат арбоби Эдил Байсалов. Сурат: «Азаттык»

«Ҳақиқатдан шу кунгача 90 фоиз улушни Алмазбек Атамбаев Ахмет Уфук Коркмазга ўтказиб бергани тўғрисида ҳужжатлар эълон қилинган. Мен элнинг барчасига очиқ ҳужжатларга таяндим», — деб ёзди Байсалов.

У «ёлғон ва махсус ўзгартирилган маълумотни» фойдаланмаганини, шунингдек «Gülcanlar» фирмаси «ноқонуний йўл билан» Атамбаевдан сотиб олганини, «Elektromed» уни сўнгра ноқонуний йўл билан» сотиб олгани тўғрисида айтмаганини билдирмоқда.

«[…] мен аввалдан тижорий маълумот тўғрисида маълумотим йўқлигини айтиб келдим ва президент тарафдангина шу шартноманинг аниқлигини тасдиқлаган банк қоғозларини Қирғизистон жамоатчилигига кўрсатишни илтимос қилдим», — деб ёзди у.

Байсалов «Elektromed» ишхонасидан компаниянинг «нотўғри ва ёлғонини» инкор қилишни талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, уни ҳозир «халқаро террорчи гуруҳлар» билан алоқаси бўйича айблаб, «террорчи» қатори кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.

Атамбаев шартномаси бўйича тортишувлар

Президент Алмазбек Атамбаев 5-апрелда ўз бойлигини келиш чиқиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилган — у бош прокурор Индира Жолдубаевага 2000-йиллар бошида турк компаниясининг 90 фоиз акциясини сотганда 35 миллион доллар олганини билдирган ҳужжатларни кўрсатган.

Президент администрациясининг маълумоти бўйича Атамбаев «Gülcanlar Elektrik Elektronik» компанияси акцияларига эга бўлиб, у кейин «Elektromed Elektronik» бўлиб номини ўзгартирган.

Жамоат арбоби Эдил Байсалов акцияларнинг сотилиши тўғрисидаги маълумотдан гумон қилиб, буни тасдиқлаган ҳужжатларни талаб қилган. Кейин у «Guncanlar» «Elektromed» бўлиб ўзгармаган бўлиши мумкин эканлигини кўрсатган бошқа ҳужжатларни ҳам эълон қилган.

Далил қатори жамоат арбоби компаниялар ўзаро ҳисоботи йўқлигини, ишлари бир-бирига боғлиқ эмаслигини тасдиқлаган ҳужжатларни мисол келтирди.

Атамбаевнинг мулкини келиб чиқиши тўғрисидаги саволлар мухолифатчи «Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаевнинг даъвоси сабабли қўйила бошлаган, у президент Кипрда тадбиркорлик фаолияти бор эканлигини айтган.

Мухолифатчи Омурбек Текебаев.

Текебаев Кипрдан олинган ҳужжатларни далил қатори кўрсатишга ҳаракат қилган, бироқ бунга эришолмаган. У 26-февралга ўтар кечаси товламачилик ва порахўрлик бўйича айблани, ҳозир тергов изоляторида.

Атамбаевнинг ўзи 2011-йили президент бўлиб сайлангандан кейин Туркиядаги тадбиркорлигини тўхтатганини бир неча марта айтган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Асосий саҳифадаги сурат: «Elektromed Elektrik» компаниясининг президенти Ахмет Кая, ДЕИК