Президент Алмазбек Атамбаев Ўш вилояти Ўзган районининг Аюу қишлоғида ер кўчки остида қолиб жон берган кишиларнинг яқинларига 100 минг сомдан пул ажратди.
Ер кўчки остида қолиб оилаларнинг қариндошлари президентдан моддий ёрдам мақсадида 100 минг сомдан пул олишади.
29-апрелда эрталаб ер кўчки 11 уйни босиб қолган, унинг тўрттасида ҳеч ким яшамаган. Кўчки остида қолиб 24 киши ҳалок бўлган.
Эртаси куни қутқарувчилар икки кичкина қизни ва вояга етган бир қизнинг жасадини олиб чиқишган. Марҳумларнинг қолганлари ҳозир ҳам ер остида.
Ер кўчки содир бўлган жойда 400дан ортиқ қутқарувчи ишламоқда.
Қишлоқ яшовчиларининг кўпчилиги ер кўчки хавфи сабабли апрелнинг бошида эвакуация қилинган, бироқ айримлари уйларига қайтишган.
Маҳаллий ҳукумат қайтиб келган қишлоқ яшовчиларини 28-апрелда кўчки хавфи бор ҳудуддан кетишларини илтимос қилишган, бироқ улар бош тортганини билдирди.
Муаллиф: Анна Капушенко