Россия: Марказий Осиёда туғилган беш киши ИШИДни молиявий дастаклагани учун Тверда қўлга олинди

710

Россиянинг ФХХи «Ислом давлати» террор гуруҳининг жангариларини молиялаш бўйича гумон қилиб Марказий Осиёда туғилган беш кишини ушлади.

Федерал хавфсизлик хизматининг Тверь вилояти бўйича бошқармаси гумондорларнинг уйида моддий операцияларини тасдиқлаган банк карталари ва чеклар топилганини билдирди.

Тергов версияси бўйича гуруҳ етакчиси халқаро «Ислом давлати» террор ташкилотининг жангариларига пул йиғиб, жўнатиб турган.

Гуруҳ етакчисига қарши «Террорчиликда қўллов кўрсатиш» моддаси бўйича жиноий қўзғалди.

Россияда Марказий Осиёдан борганларни ушлаш Санкт-Петербург метросида 3-апрелда бўлган террористик ҳужумдан кейин бошланган.

Махсус хизматлар террор ҳужумни Қирғизистонда туғилган Россиянинг фуқароси Акбаржон Жалилов амалга оширган деб ҳисоблашади.

Террористик ҳужумни уюштирган ва молиялаган кишилар қатори ҳуқуқ соқчилари Қирғизистонда туғилган Аброр ва Акрам Азимовларни ҳам айбламоқда.

Метродаги портлашда 16 киши қурбон бўлиб, 50дан ортиқ киши жабрланган.

Муаллиф: Анна Капушенко