"Заноза"нинг асосчилари уларнинг чет ўлкага чиқишини тақиқлаган қарорга қарши шикоят қилишди

588

«Заноза» онлайн-нашрининг асосчилари Дина Маслова ва Нарин Айип президентнинг «шаънига доғ тушириш» бўйича ишнинг асосида уларни ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат олган суднинг қарорига қарши арзланишади.

«Заноза»нинг тенг ҳуқуқли аъзоси ва бош муҳаррири Дина Маслова Kloop.kgга нашрнинг адвокатлари журналистлардан ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат олган қарорига қарши арзланиши ва шу ҳафтада судга мурожаат қилишларини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, улар Олий судда банк ҳисобларини қамоққа олишга ҳам қарши арзланишади. «Заноза» ва «Азаттык» бу масала бўйича шаҳар судида мағлуб бўлишган.

«Бизнинг маблағимизнинг ьир висми кассада қолган, шундан бери ўша маблағга яшаяпмиз, у тугаб бормоқда. Балки майда биз ходимларнинг бир қисмини иш ҳақи тўланмаган меҳнат таъатилига чиқарамиз, буни муҳокама қиляпмиз», — деди у.

Маслованинг фикрича бош прокурор Индира Жолдубаева президентнинг ор-номусини ҳимоя қилиш бўйича берган охирги даъво аризаси «сиёсий ҳолатга эга».

«Оқ уй бизни биринчи даъво аризасидан кейин қўрқиб ишламаяпти деб ўйласа керак, бироқ биз ишладик. Мен у ерда стратегия қандай эканлигини билмайман, бироқ улар бизни ишлатмаслик учун даъво аризалари билан безор қилишмоқчи шукилли», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, агар биргина даъво аризаси бўлиб, ишнинг барчаси шуни атрофида бўлса, у беш даъво аризасига қараганда «кўпроқ қўрқитарди».

ОАВга қарши даъво аризалари

Бош прокуратура апрелнинг охирида президент ор-номусини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза»га қарши бешинчи аризасини берди.

Даъво аризаси бўйича нашрнинг ўзи «Заноза»нинг бош муҳаррири Дина Маслова, нашрнинг тенг ҳуқуқли аъзоси Нарин Идинов (Айип) ва собиқ депутат, ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова жавобгар бўлишмоқда.

Даъво бўйича баҳоланган зарарнинг миқдори 12 миллион сомни ташкил қилади.

Суд Маслова, Идинов ва Жакупова ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида ариза ёзиб бериши керак деб қарор чиқариб, Жакупованинг мулкини қамоққа олди.

Бундан ташқари «Заноза» ва нашрнинг аъзоси Идинов президент номусини ҳимоя қилиш бўйича бош прокуратура берган яна икки даъво аризаси бўйича жавобгар бўлмоқда. Экки даъво аризасининг умумий суммаси 12 миллион сомни ташкил қилади. Идиновнинг мулки эса ҳибс қилинган.

2017-йилнинг мартида бош прокуратура ор-номусни ҳимоя қилиш бўйича «Азаттык» ва «Заноза»га қарши даъво аризаларини берган.

«Азаттык»дан бош прокуратура 20 миллион, «Заноза»дан 6 миллион сом ундириб беришни илтимос қилган.

Ленин район суди бу даъво аризалари бўйича нашрларнинг банк ҳисобларини қамоққа олди. Нашрлар бу қарорга қарши шикоят қилишган, бироқ шаҳар суди қарорни ўз кучда қолдирди.

Даъво аризаларнинг барчаси мазкур матбуот манбааларини президент Алмазбек Атамбаевнинг номи айтилган турли материаллари учун берилган.

Муаллиф: Анна Капушенко