Муфтият: Ер кўчки юз берган жой марҳумларнинг қабристони бўла олади

652

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси (муфтият) Ўзганда ер кўчки тушган жойни қурбон бўлганларнинг қабристонига айлантиришни таклиф қилди. ер остида 24 киши қолиб, уларнинг уч нафарининг жасади топилди.

Олимлар кенгаши раисининг ўринбосари Марс Ибраев Kloop.kg билан бўлган суҳбатда Ўзганда ер кўчки тушиб, ҳозир қидирув ишлари олиб борилаётган ерни марҳумларнинг қабристонига айлантирса бўлишини айтди.

«Бу олимлар кенгаши томонидан чиқарилган қарор. Агар бу ерни қабристон бўлсин деса, шариат буни таъқиқламайди. Биз буни аниқлайлик дедик, агар улар хоҳласа бу ерни қабристон қилса бўлади», — дейди Ибраев.

Унинг сўзларига кўра, дин ходимлари уйларини кўчки босиб қолган одамларнинг қариндошларини жаноза ўқишга кўндириш учун Ўзганга жўнаб кетишди.

«Уч сутка ичида бу ердан жасадларни олиб чиқиш мумкин эмас. Бу орада одамнинг жасади бузилиши мумкин, шу сабабли вақтида жаноза намозини ўқиб қўймаса, марҳум учун яхши бўлмайди », — деб ҳисоблайди Ибраев.

Қурбон бўлганларнинг яқинлари жаноза намозини ўқитгиси келмаганини, бироқ тушунтириш ишларидан кейин рози бўлишганини айтди.

«Албатта, одамларни қидириш керак, бироқ жнозасини ўқиб қўйса ёмон бўлмайди, аксинча марҳумларга яхши бўлади », — деди Ибраев.

Ўзгандаги ер кўчки

Ўш вилояти районининг Аюу қишлоғида кўлами 1 миллион куб метр ер кўчки тушиб етти уйни босиб қолган.

Умумий бўлиб 24 кишидан иборат олти оила ер кўчки остида қолган. Уларнинг уч нафарини — икки ёш қизни ва бир вояга етган қизнинг жасадини қутқарувчилар эртаси куни топишган, қолганлари ҳамон ер остида.

Ҳозир воқеа содир бўлган жойда 500га яқин қутқарувчи иш олиб бормоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова