Қутқарувчилар ер кўчкининг остидан икки ёш боланинг жасадини топиб чиқишган, кўчки остида яна 22 киши қолмоқда. Ўшнинг Ўзган районига қарашли Аюу қишлоғига 1 млн кубометр ер кўчки 29 апрелда тушган. ФҲМнинг кучлари икки кундан бери ерни қазиб, кўчкида қолганларни топишга харакат қилишмоқда.
ФҲМнинг қутқарувчилари бири 2005, яна бири 2015 йили туғилган икки қизнинг жасадини топишган. 400 нафарга яқин киши ер кўчкини қазиб, яна 22 кишини топишга харакат қилишмоқда.
Қишлоқнинг қолган яшовчилари эвакуация қилинган. Уларга 30 чодир ўрнатилиб, электр ёриғи тортилган. ФҲМ яна 15 чодир ажратиб беришни режалаштирмоқда.
Аюу қишлоғида сел ва кўчки бўлиш хавфи бор. У ерда эпидемиологик бригада ва шифкорлар иш олибборишмоқда.
Соғлиқни сақлаш минстрлигининг матбуот марказидан хабар қилинишича, ҳудудий касалхоналарда ер кўчкининг остида қолганларнинг яқинлари ётқизилган. Шифокорлар назоратида жами етти киши бор. Уларнинг айримларига “истерия неврози” ташҳиси қўйилган. Қишлоқ турғунларига руҳшунослар ёрдам беришмоқда.
1 млн кубометр кўламидаги ер кўчки Аюу қишлоғида 29 апрель куни эрта билан тушган. Қишлоқнинг аксарият турғунлари апрель бошидаёқ кўчки бўлишидан огоҳлантирилиб эвакуацияланганига қарамай айримлари ўз уйларига қайтиб бориб олишган. Маҳаллий ҳукуматдагиларнинг айтишича, улар қайта бориб олган турғунларни 28 апрель куни кўчки тушиш эҳтимоли бўлган ҳудуддан кетиш ҳақида огоҳлантиришган.
Муаллиф: Метин Жумагулов
Сурат: ФҲМ