Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети «Ата Мекен»нинг собиқ депутати Райкан Тологоновга қарши талончилик бўйича қўзғалган ишни битириш арафасида. Собиқ депутат қароқчиликни уюштириш ва қурол-яроқ сақлаш бўйича айбланмоқда.
МХДҚ Тологоновга қарши қўзғалган ишни кетишиб битиб, бош прокуратурага юборди.
Собиқ депутат Райкан Тологонов босқинчиликни уюштириш, мулкни атайлаб йўқ қилиш ва ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ноқонуний сотиб олиш, ўтказиб берши ва сақлаш бўйича айбланмоқда.
Махсус хизматларнинг версияси бўйича собиқ депутат 2010-йили офисларни, турар-жойларни, унинг ичида ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг мулкини тўнаган гуруҳга етакчилик қилган.
«Ата Мекен» фракциясининг собиқ депутати Райкан Тологонов 28-мартда қўлга олиниб, тергов тугагунча ТИЗОга қамалган.
2013-йили Райкан Тологоновга қарши шундай жиноий иш қўзғалиб, бу бўйича «Ата Мекен»нинг бошқа депутатларининг — Турат Мадилбековнинг, Болот Шердин ва Омурбек Текебаевнинг номлари айтилган. Унда жиноий иш тўхтатилган. Райкан Тологонов «Ата Мекен» партиясидан 2015-йили чиқиб кетган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева