Чуй вилоятининг Кайинди қишлоғида умум республика тестидан (УРТ) кейин 14-апрелда ўрта мактабларнинг 15-16 ўқувчиси муштлашиб кетган. Олти ўқувчи касалхонага етказилган. Милиция жиноий иш қўзғади.
Чуй вилояти ШИИБнинг матбуот хизматининг билдиришига кўра, маҳаллий мактабларнинг ўқувчилари №1 Кайинди ўрта мактабида тест топширишган. Тестдан кейин улар кўчага чиқиб, ўт ўчирувчи қисмнинг ёнида муштлашиб кетишган. Милиция келишмовчилик сабаби ўқувчиларнинг шахсий муносабати бўлган деб ҳисоблайди.
Натижада 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган олти ўқувчи турли жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилиб, қолганлари Панфилов райони милициясига етказилган.
Уч ўқувчига амбулатор ёрдам кўрсатилган. Ҳаммаси тан жароҳати олган, бир боланинг ёнбоши кесилиб, бошқасининг эса жағ суяги синган.
Яна уч ўсмир жарроҳлик бўлимига ётқизилган. Уларнинг ҳар бири бошидан жароҳатланиб, эти кўкариб, мияси чайқалган. Бундан ташқари бири пичоқланган.
Ҳозир касалхонада икки ўқувчи даволанмоқда.
Панфилов районининг милицияси «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.
Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли