Суд бир қатор муҳолифатчиларни ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилганликда айбдор деб топди

630

Биринчи май район суди бир қатор мухолифатчилар Дастан Саригулов, Бектур Асанов, Кубаничбек Кадировни ва Эрнест Карибековни ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилишда айбдор деб топди.

Сиёсий тутқунларни ҳимоя қилиш комитетининг аъзоси Зулфия Марат Kloop.kgга Дастан Саригулов тўрт йилга кесилганини, унинг уч йили шартли жазо эканлигини хабар қилди.

Бектур Асанов кучайтирилган тартибда 12 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинди. Кубаничбек Кадиров мулкини мусодара қилиш билан 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Эрнест Карибеков кучайтирилган тартибдаги колонияда 20 йилга кесилди.

«Бу умуман қонунга зид, бунинг учун вақти келганда Атамбаев жавоб беради», — деди у.

Адвокатлар суднинг қарорига қарши даъво қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Суд жараёни ёпиқ тартибда ўтди. Ҳимоячи томона суддан айбланувчиларни оқлаб беришни сўради. Давлат қораловчилари 12 йилдан 22 йилгача озодликдан маҳрум қилишга чақирди.

Зулфия Маратнинг сўзларига кўра, судда ҳукмни эшиттиришга айбланувчиларнинг қариндошларигина киритилди.

Жалолобод вилоятининг Сузоқ районида қамоққа олинган мухолифатчиларни қўллаш мақсадида уларнинг 100га яқин тарафдорлари пиёда юришга чиқишди.

Митингга чиққанлар маҳаллий милиция бўлимига келиб, қамоққа олинган мухолифатчиларни бўшатишни талаб қилишди.

Муаллиф: Александра Титова