Милициянинг дастлабки маълумотига кўра, беш киши ҳалок бўлган. Бишкек-Норин-Торуғарт трассасидаги йўл ҳалокатига БМВнинг ҳайдовчиси айбдор. Тергов версияси бўйича у қарама-қарши томонга чиқиб, «Тойота»ни сузган, шундан сўнг бу икки автомашинага «Мерседес-Бенц» келиб урилган.
Чуй вилоятининг Кемин райони ИИБи БМВ «номаълум сабаблар билан» қарши томонга чиқиб, сўнгра «Тойота» билан тўқнашганини билдирди. Ундан сўнг бу икки автомашинага «Мерседес-Бенц» келиб урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомашиналарнинг ҳаммаси катта тезликда кетаётган бўлган.
Кучли зарб сабабли «Тойота» ёниб, ҳайдовчи билан икки йўловчиси қурбон бўлган. БМВда ҳайдовчи билан йўловчи бўлган, улар ҳам оғир жароҳаат сабабли халок бўлган.
«Мерседес»нинг ҳайдовчиси билан йўловчилари турли жароҳатлар олиб, уч аёл билан уч ёшли бола ҳудудий касалхонага етказилиб, шифокорлар уларни текширгандан кейин уйига рухсат беришган.
Милиция йўл ҳалокатиниинг сабабларини текширмоқда, экспертизалар тайинланди.
Қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг рўйхати:
«Тойота»да уч киши бўлган:
- Азамат Кененбаев, 1984-йили туғилган, Кемин шаҳрининг яшовчиси, ҳалок бўлди;
- Мирлан Абдимиталиев, 1987-йили туғилган, Кемин шаҳрининг яшовчиси, ҳалок бўлди;
- Аскат номли йигит, маълумоти аниқланмоқда, Кемин, қурбон бўлди.
БМВда икки киши бўлган:
- Ҳайдовчи А.Дүйшөнбеков, 1988-йили туғилган, Иссиқ-Кўл районининг Кара-Ой қишлоғида туғилган, ҳалок бўлди;
- Исм шарифи аниқланаётган аёл, қурбон бўлди.
«Мерседес»да тўрт киши бўлган:
- Нурзат Кулжыгачева, 1987-йили туғилган, Бишкек шаҳрининг яшовчи ;
- Асел Кулжыгачева, 1977- йили туғилган, Бишкек шаҳрининг яшовчи;
- Назира Кулжыгачева, 1979- йили туғилган, Бишкек шаҳрининг яшовчи;
- Искендер Исаков, 2014- йили туғилган, Бишкек шаҳрининг яшовчи.
Тиббий кўрикдан кейин жабрланганлар уйларига чиқарилди.
8-апрель куни тунда Бишкек–Норин–Торуғарт автойўлнинг 79-чақиримида уч автомашина тўқнашиб, натижада беш киши қурбон бўлган. «Тойота» тўлиқ куйиб кетган, БМВ қайта таъмирга ярамайди.
Муаллиф: Александра Титова