«Жди меня»дан раддия: Қишлоқдагилар рус фуқаросининг қул бўлиб юрганини айтишдан "қўрқишмоқда"

663

«Мени кут (Жди меня)» дастурининг журналистлари Россия фуқароси Сергей Черненькийни чиндан ҳам қирғиз қишлоғида 16 йил қулликда ушлашган деб билдиришди. Россиялик журналистларнинг айтишича, қишлоқликлар ҳақиқатни айтишдан қўрқишмоқда, сабаби Черненький яшаган оиланинг боласи «Қирғизистон ИИМининг юқори мансабидаги ходими» ҳисобланади.

«Мени кут» дастурининг «Фэйсбук»даги расмий саҳифасида пост эълон қилиб, унда дастур ходимлари қирғиз журналистларининг айтганларини инкор қилишган.

Дастур ходимлари рус фуқароси Сергей Черненько ҳақиқатдан Қирғизистоннинг Ўрта-Ариқ қишлоғида 16 йил қулликда ушланган деб ишонишади.

«Албатта, меҳнат қуллигига дуч келганимизда, иккинчи томон, "хўжайинлар" ҳар доимо қўл остидаги киши ўз эрки билан юрганини айтишади», — деб билдиришади дастур ходимлари.

Черненькийнинг ҳақиқатдан ҳам «қулликда» бўлган-бўлмагани атрофидаги тортишувлар қирғиз журналистлари Ўрта-Ариқ қишлоғига бориб, унинг яшовчиларидан интервью олгандан кейин кўчиб кетган. Қишлоқларнинг бирортаси ҳам «қуллик» фактини тасдиқлашмаган. Яшовчиларнинг билдиришича, агар Черненький хоҳласа кетиб қолиши мумкин эди.

«У ҳамма қўшниларнинг уйига кириб сўзлашиб юрган. Унга яхши муносабатда бўлиб, пул беришарди. Агар уни кетгиси келса, кета оларди, уни ҳеч ким ушлаб турмаган. У фақат қаерга кетишини билмас эди. Уни борадиган жойи ҳам йўқ», — деган Ўрта-Ариқ қишлоғининг яшовчиси Талант Наматов.

«Мени кут»нинг жамоасининг фикри бошқача. Уларни ишонтиришича, Черненький қулликда ушлаб турилди деган оиладаги одам «жуда таъсирли».

«"Хўжайиннинг" боласи Қирғизистоннинг ИИМида юқори мансаб ходими. […] Яшовчилар қўрқишмоқда, бизга телефон орқали ҳам, кейин Ўрта-Ариқ қишлоғида ҳам кўп марта айтишган», — дейишади «Мени кут»дагилар.

«Қариндошлари уни қидиришмаган»

Қирғиз журналистларининг текширувига кўра, Ўрта-Ариқ қишлоғидаги қирғиз оиласи Черненькийнинг Россиядаги қариндошларини топишга ҳаракат қилишган.

Бироқ улар Черненькийнинг аёлини Читадан топишганда у Сергей улар учун «анча олдин ўлганини айтган».

«Мени кут»нинг ходимлари буни ҳам инкор қилишган. Уларнинг ишонтиришича, Черненькийнинг аёли билан қизи 20 йилдан бери уни қидириб юришган.

«Бизнинг сайтимизга улар 2009-йили чиқарган ариза бор, бу ҳужжат уларнинг шу йиллар орлиғида уни қидиришганини исботлайди», — дейишади кўрсатув ходимлари.

«Мени кут» дастури

«Мени кут» кўрсатувининг рус фуқароси «қулликда» юргани тўғрисидаги сюжети 24-мартда намойиш қилинган.

Кўрсатувда Сергей Черненьконинг қизи билан аёли 1997-йили бедарак йўқолиб, шундан бери Россиядаги уйига қайтиб келмаганини айтишган.

Шундан сўнг дастур журналистлари Қирғизистонга келиб, қандай қилиб Черненькийга «16 йил хизмат қилган» одамнинг уйидан «қочишга» ёрдам берганини кўрсатишган.

Бироқ ўз отасининг уйини сотиб, «ичиб олиб», паспортини йўқотиб қўйганини айтиб келган Черненькийни Атиркул Сулайманова билан Соорбек Мамбеталиев қарашганини айтишган.

Мамбеталиевнинг айтишича, Черненький молларни қараган, қилган иши учун озроқ пул, овқат бериб кийинтиришган.

Қирғизистоннинг ИИМи бу сюжетни ҳақиқат ёки ёлғонлигини текширмоқда. Маҳкама хабарига кўра, бу вақтгача ҳам улар Биринчи каналнинг ҳаёлий воқеаларига дуч келишган.

2016-йилнинг баҳор ойларида журналистлар билан Россиянинг элчилиги икки болани орган сотишдан қутқариб қолгани ҳақида сюжет чиққан. Кейин милициянинг аниқлашича, бу воқеа ёлғон бўлиб чиққан.

Муаллиф: Александра Титова