Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети парламентдаги КСДПнинг депутати Музаффар Исаковга Таш-Булак қишлоқ ҳукуматининг етакчиси бўлиб турган вақтда коррупция ишлари бўйича айб қўйди. Терговнинг версияси бўйича, Исаков одамларга ерни ноқонуний ўтказиб берган.
Президентни қўлловчи социал-демократлар партиясининг депутати Исаков район давлат рўйхатга олиш ва архитектура бошқармаларининг етакчилари билан яширин келишимларни тузганликда айбланмоқда.
Тергов версияси бўйича, Исаков Жалолобод вилоятининг Таш-Булак қишлоқ ҳукуматининг раҳбари бўлиб турганда 2010 йилдан 2015 йилга қадар қишлоқ хўжалик ерларини уй солиш учун ноқонуний ўтказиб берган.
Бош прокуратуранинг билдиришича, депутат умумий 14,34 гектар ерни уй жой қуришга ўтказиб бериш учун 315 ноқонуний қарор чиқарган.
«Текширув ишларининг давомида фуқаролар ер участкаларини 1,5 мингдан 3 минг АҚШ долларигача сотиб олганини айтишди», — деб билдирди Бош прокуратура.
МХДК депутатга ҳеч қаерга кетмаслик бўйича эҳтиёт чорасини чиқарган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова