Интервью: "YouTubeнинг олтин тугмаси": Болалар ролиги учун қандай қилиб миллион обуна тўплаш мумкин

781

Курман Жолдошев 2017 йилнинг март ойи ўртасида YouTubeнинг «Олтин тугмаси»га эга бўлди. Бу мукофот ўз каналида миллион обуна тўплаган муаллифларга берилади. Kloop.kgга берган интервьюсида Жолдошев қандай қилиб болаларга бағишланган видеороликлар билан ўн минглаган доллар ишлаб топиб, муваффақиятга эришаётгани ҳақида айтиб берди.

Жолдошев YouTubeдан кумуш (биринчи 100 минг обуначи учун) ҳамда бир олтин тугма (биринчи бир миллион обуначи учун) олган биринчи қирғизистонлик бўлиб қолди. Унинг болаларга бағишланган мусиқий видео фильм каналларининг бирида ҳозир 1 600 000дан ортиқ киши ёзилган. Унинг роликлари ўртача ҳисоб билан 80 миллион марта кўрилган.

Ҳикоя Жолдошев номидан баён қилинади  

Асли иқтисод билмини олганман ва 2012 йилга қадар асосан молия билан шуғулланганман. Шундан кейин сайтларни ривожлантириш ва реклама қилиш соҳасига ўтиб кетдим. Биз лойиҳаларни рус интернет сегменти учун тайёрлаб юрдик. 2014 йили кризис бошлангуча ҳаммаси яхши эди. Рублнинг қиймати тушгандан кейин биз кўп чиқимга учрадик. Бундан ташқари реклама бозорида талаб ҳам тушиб кетган.

Ўшанда мен пул ишлаб топишнинг бошқа йўлари ҳақида ўйлана бошлаганман. Зудлик билан Ғарб бозорига ўтишга тўғри келди. Биз инглиз тилидаги сайтларни тузиб, ривожлантиришни истадик, аммо бу йўналиш аллақачон тўлиб қолган экан. Шу сабабдан бизга бошқа бир нарса топишга тўғри келиб, кейин биз ҳаёлимиздагига еттик. .

Курманнинг видео ролигидан бирининг сурати.

Биз YouTubeга ўтдик. Бошида ҳаммасини ўзим қилар эдим: ўзим ўйланиб, ўзим ёзиб, ўзим музика қидириб, кейин тасвирларни ўзим монтаж қилар эдим.

Болаларга бағишланган ширинликлар ҳақидаги стандарт видео таҳминан бир соат давом этади ва уларни яратиш жуда кўп вақт талаб қилади. Аввал, ўзим ёлғиз ишлаб юрганда, бир дақиқалик видео ролик учун менинг бир куним кетар эди.

Кейин бизнесни кенгайтириш керак бўлди. Мен одамларни излай бошлади. Қийин бўлди, чунки Қирғизистонда графика, дизайн ва анимация соҳасидаги мутаҳассислар унча кўп эмас. Биз эълонлар бердик, лекин бизга келганлар кутганимиздек бўлмади.

Бу муаммони хал қилиш учун биз шу йўналишда мутахассис тайёрловчи олийгоҳларга алоқага чиқиб, улар билан шартнома туза бошладик. Секин-аста ёшлардан иборат жамоани тузиб олдик. Ҳозир эса профессионал сценарийчилар, аниматорлар ва кадр мутахассислари билан ишлаймиз. Бир каналда 20га яқин одам ишлайди. Бизнинг кўп каналимиз бор ва ҳар бир канал учун аллоҳида турли контент тайёрланади. Каналларнинг ўхшаш жиҳати — бу  видео роликларнинг болалар учун бўлганида.

Курманнинг видео роликларидан биридан скриншот.

«Биз блогер эмасмиз»

Блогерлар каналлар очиб,  у ерда ўз обуначиларига ҳаётлари тўғрисида айтиб беришади. Улар ўзларига нима ёққани тўғрисида ёки қандайдир бир масалани муҳокама қилгани ҳақида видео ёзиб  эълон қилишади.

Биз эса мақсадли равишда болалар учун видео фильмлар тайёрлаймиз. Қирғизистонда бўлган ҳолда биз чет эл бозорига чиқиб ишлаймиз.

Бизни контент тайёрлаш билан шуғулланувчи ютубчилар деб аташ мумкин. Бизнинг Google ширкати билан тўғридан-тўғри алоқамиз бор. Улар бизга буюртмалар беради, биз эса тайёрлаб жўнатамиз.

Кўпчилик бу видеоларни тушунавермайди. “Бу нима? Мен бу ерга қандай қилиб келиб қолдим? Нима ҳақида гап бўлаяпти ўзи? Мен нимани кўраяпман?” деб фикр ёзиб, савол берган одамлар бор. Бироқ бу фильмлар болаларга бағишланган, уларнинг психологияси умуман бошқача. Улар шунчаки кўришни истайди: уларга сюжет борми-йўқми муҳим эмас.

Биз бу форматни ўйлаб топмаганмиз, бўлган Ғарбдаги болалар орасида оммалашган нарсанигина топиб олиб, шунга ўхшаш нарсани қила бошладик.

Курманнинг командаси ишловчи студия.

Биз қандай пул топамиз?

Google компаниясининг YouTube-контент савдоси билан шуғулланувчи маркази бор. Бу ерда рекламалр олинади. Уларни видео кўраётган вақтда сайтда кўрсатишади. Шу йўл билан YouTube пул ишлаб топади. Биз ҳам шу йўл билан пул топамиз.

Бизда бу кўп ҳам сезилмайди, чунки қирғиз YouTubeда деярлик реклама йўқ. Лекин чет ўлкада фильм кўрадиган бўлсанг, кўпинча телевизорларнинг ёки чангюткичларнинг рекламаси чиқиб қолади.

Болалар мавзусидаги видеода эса, ўйинчоқлар каби турли болаларга тегишли нарсалар реклама қилинади. YouTube ўзи маълумотни ўрганиб чиқади, унинг мавзусига қараб рекламаларни танлаб чиқади.

Миллион карра кўрилган бир видео учун биз таҳминан 500 доллар оламиз. Ўша видеоларни қанча марта кўрилганини назорат қилувчи Googleнинг ўз маркази бор. Шундан сўнг ишлаб топилган пул ҳисобланиб, маблағ бизнинг ҳисобга ўтказилади.

Нима учун биз юртимизда таниқли эмасмиз?

Бизнинг каналларимиздаги видеоларни асосан Америкадаги, Австралиядаги, Канададаги ҳамда Англиядаги болалар кўришади. Биз инглиз тилли ўлкалар учун контент тайёрлаймиз. Лекин аналитикадан ҳам кузатганимиздек, фидеоларни Бразилиядан, Франциядан, Япониядан, Таиланддан ва Ҳиндистондан ҳам кўрганлар бор экан.

Қирғизистон учун биз ўз каналларимизни атайлаб реклама қилмаймиз. «Фэйсбук»да доимо «каналинглар қаерда?», «ҳаволангларни бермайсизларми?» деб сўрашади.

Лекин гапнинг бари шунда: агарда Қирғизистондан одамлар кириб кўра бошлашса, у ҳолда YouTube алгоритмлари бизнинг фильмларимизни қирғиз интернетида ҳам ривожлантириш керак шекилли деб ўйлаб қолиши мумкин.

Бу эса бизга ноқулай, чунки алгоритмлар бизнинг видеоларимизни чет ўлкада кўрсатмай қўйиб, биз эса даромадимиздан айрилиб қоламиз.

«Фильмларимизнинг бирида Ўргимчак одамнинг кўкрагидаги белгининг ўрнига қирғиз нақшини қўйиб қўйганмиз. Балки, чет ўлкада бизнинг нақшимизни кимдир криб, бу кимнинг маҳсулоти эканини тушуниши мумкин», — дейди Курман. У ўз каналларига ҳавола бермасликни илтимос қилди, чунки бу унинг бизнесига зарар етказиши мумкин.

Биз қандай қилиб «Олтин босқич»га эга бўлдик?

YouTubeдан «Олтин тугма»ни мен ўзим учун икки йилдан бери “айлантириб” келаётган биринчи каналим учун олдим.

Аниқроқ айтганда, бу канални биринчи йили Қирғизистондаги интернет фойдаланувчиларнинг орасида кенг тарқатайин деб ҳаракат қилганман, бироқ бу ерда бирорта ҳам одамни қизиқтирмади. Шунда мен инглиз тилли ўлкаларга ўтишга қарор қилиб, бир йил ичида миллион одам ёзилди.

Қароқчилик турдаги, ўғирланган контент билан ҳам обуначига эга бўлса бўлади, бироқ бундай каналлар уч ойдан ортиқ яшолмайди. Бу вақт оралиғида кўп пул тополмайсан, ошиб кетса 20 минг доллар бўлади.

Бир вақтлар мен Россияда ҳам яшаб, шу йўл билан пул топган болалар билан сўзлашдим. Улар кучли компьютерларда видео ясаб, YouTubeнинг алгоритмларидан айланиб ўтиб дастурлар орқали ишлаб, юзлаган каналларни очиб, шу билан бирга сим-карталарни сотиб олишиб, шу видеоларни юклашади. Кейин ижтимоий таромоқда шов-шув бошланади. Ҳамма ўша лавҳани кўради. Кейин YouTube ўша видеони ўчиргунга қадар улар пулни банкдан олиб кетишга улгиришади.

Бироқ мен бу схема билан ишлагим келмади. Мен қандайдир муаллифлик ишини яратгим келди. Шунда мен болаларнинг видеоси билан шуғулланаман деб қарор қилдим. Бундай видео лавҳаларни жуда кўп кўришади: YouTubeнинг топ-10 каналига назар соладиган бўлсак, уларнинг 6-7га яқини болаларга бағишланган каналлар.

Қурман олган «Олтин тугма» билан «Кумуш тугма».

Болалар ширинликларни яхши кўришади. Улар ўша видеони томоша қилишмай қўйишади. Чупа-чупслар масалан, шундоқ танланмаган. Бизни ер юзининг турли бурчагидагилар кўргани сабабли дунёдаги барча болаларга таниш бўлган ширинликни танлаш керак бўлди. Чупа-чупслар қандай ном билан аталмасин, бироқ уларни барча болалар билади ва яхши кўради.

YouTube ота-оналарга ёрдам беради. Улар ишдан чарчаб уйга келганда дам олгиси келади. Болалар эса ота-оналаридан эътибор талаб қилишади. Кейин катталар телефонларини болаларига бериб, видеони очиб бериб, уларни бирор нарса билан алаҳситишади.

Менинг ҳам икки нафар фарзандим бор, бири беш яна бири олти ёшда. Болаларимга лавҳаларни кўрсатсам, уларга ёқди. Бироқ ҳақиқатни айтсам, улар кўп вақтини ижтимоий тармоқда ўтказишини хоҳламайман. Уйда биз интернетни ўчириб қўйганмиз. Ҳаммаси жойида. Улар фантазиясини ривожлантиришга ёрдам берган оддий ўйинчоқларни ўйнашади.

Ҳозирча уларни интернетсиз яшагани яхши. Бола компьютерда, асосан YouTubeда кўп ўтирса, бу жуда катта таъсир қилади. Мен ўзим бу ерда қандай контент киритилиши биламан. Шу сабабли интроверт бўлиб, дўстларинг билан яхши сўзлашолмайсан.

Бироқ мен оғриб қолиб, аёлимни бўш вақти бўлмаса, болалар «менга эътибор бер» дейди, шунда телефонни берган вақтлар бўлади. Баъзан шу қутқаради, бироқ болаларимни доим ўйинчоқлар билан ўйнашини хоҳлардим.

Мени ҳам болалигимда энг яхши кўрган ўйинчоғим гугурт эди. Совет иттифоқи вақтида уйда гугурт қутилари бўлар эди, мен уларни очиб, аскарларни тизиб, икки томонга бўлиб ўйнардим.

Муаллиф: Александра Титова