Собиқ депутат Садир Жапаров ТИЗО-1 да қон томирини кесишга уринди. Унга жарроҳлик амалиёти ўтказилди

748

Собиқ депутат Садир Жапаровга №47 ахлоқ тузатиш колониясининг санитар бўлимида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ерга Жапаровни ТИЗО-1дан бўйнида ва чап қўлидаги «кесилган жароҳати» билан олиб боришган. Жазони бажариш давлат хизмати (ЖБДХ) билдиришича, Жапаров қамоқда ўзини-ўзи пичоқ билан жароҳатлаган.

№47 колониянинг кириш қисмидаги Жапаровнинг тарафдорлари митингидан видео:

ЖБДХ матбуот марказининг етакчиси Александр Никсдорф Kloop.kgга хабар қилишича, Жапаровга №47 колониянинг санитар қисмида 2-апрель куни эрталаб жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Никсдорфнинг айтишича, Жапаров ўзини-ўзи ошхона пичоғи билан кесган, бундай пичоқлардан фойдаланишга қамоқда рухсат берилади.

«У ҳозир касалхонада, аҳволи қониқарли. Яхши бўлиши билан уни қайта олиб келишади. У ўзини бўйни билан қўлини кесиб жароҳатлаган», — деди у.

Ҳозир Жапаров санитар бўлимнинг алоҳида палатасида.

Сиёсатчининг адвокати Аким Токталиевнинг фикрича, Жапаровнинг қон томирини ТИЗОнинг ходимлари кесган.

«Жапаров қон томирини ўзи кесмаган, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уни қўрқитиш учун қилишган. Уни қариндошларининг хавфсизлиги билан қўрқитиб, ўзим қилдим деб айтишга мажбурлашган», — деди у.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ҳукумат шу йўл билан Жапаровга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Жапаровнинг тарафдорлари бу вазиятни йўлга солиш учун депутатлардан иборат комиссия тузиш бўйича имзо йиға бошлади.

«Агар улар [МХДҚ] бизгв унинг хавфсизлигига кафолат беролмаса, унда биз уни уй қамоғига чиқариш бўйича ҳимоя чорасини ўзгартиришни илтимос қиламиз», — деди Kloop.kgга берган интервьюсида Жапаровнинг қариндоши.

Жапаровнинг тарафдорлари №47 ахлоқ тузатиш қамоғининг ёнида унинг аҳволи тўғрисида хабар кутишмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова Kloop.kgга хабарлашича, Жапаровнинг адвокати билан қариндошларини сиёсатчини ёнига киритишмаяпти.

«Жапаровнинг аёли Айгул, турмуш ўртоғини ТИЗО 47га оғир аҳволда олиб кетганини менга хабар қилди. Ҳозир улар ўша ерда, бироқ уни ҳам киритишмаяпти », — деди Абдирасулова.

МХДҚнинг матбуот ходими Рахат Сулайманов хабарига кўра, бугун Жапаров бўйича ҳеч қандай маълумот берилмайди.

Қирғизистонга қайтиш

Садир Жапаров Қирғизистонга 25 март куни МХДҚнинг тергови учун келган. У қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан махсус хизматлар тарафидан қўлга олинган. Шундан сўнг уни тергов якунлангунга қадар ТИЗО-1га қамашди .

МХДКнинг фикрича, Жапаров “Кумтор”ни миллийлаштириш учун ўтказилган Иссиқкўлдаги митингларни “молиялаштирган”.

Махсус хизматлар унга бир неча моддалар бўйича айб қўймоқда. “Ўлдириш билан қўрқитиш”, “Гаровга олиш”, “Безорилик”, “Ҳукумат вакилига куч қўлланиш”.

МХДКнинг фарази бўйича, Жапаров 2013 йили митингчиларга ўша вақтдаги Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишга буйруқ берган.

Унинг қўлга олинишига қарши юзлаган тарафдолари МХДК биноси олдида Жапаровнинг бўшатилишини талаб қилиб намойишга чиқишди.

Намойишчилар бир неча бор милиция ходимларининг қуршовини бузиб ўтишга уринганларидан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ҳавога огоҳлантириш ўқини очиб, намойишчиларни тутун чиқарувчи гранаталар билан тарқатишган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова