Икрамжан Илмиянов кўпкари федерациясига бошлиқ бўлди

537

Президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси Икрамжан Илмиянов кўпкари федерациясининг раҳбари бўлди. Бу лавозимга у ягона номзод бўлган.

Кўпкари федерациясининг президентлигига икки номзод — «Республика-Ата-Журт» партиясидан Бактибек Райимкулов билан Илмиянов — курашган.

Бироқ Райимкулов сайлов олдидан ўз номзодини олиб, Илмиянов бу номзодга ўзи ягона номзод бўлиб қолган.

Кўпкари федерациясининг президентини сайлаш ҳар тўрт йилда ўтказилади. Федерациянинг собиқ раҳбари Канатбек Исаев бу сафар номзодини қўймаган.

Мазкур федерация бу йилги Наврўз байрамида ўтказилган ўйинлари билан жамоатчиликнинг эътиборини тортган.

Унда «Ак-Кула» отчопаридаги от ўйинларини кўриш учун келган одамларга ўрин етишмай, улар тўсмаларга чиқиб кўришганини милиция тартибга сололмаган.

Кеймнчалик ИИМ кўпкари федерациясининг тадбирни ночор уюштириш ва «чиптаси йўқларни» стадионга киритгани бўйича айблаган.

Икрамжан Илмиянов ким?

Илмиянов ўз карьерасини Алмазбек Атамбаевге тегишли «Кыргызавтомаш» ишхонасида ҳайловчиликдан бошлаган. 2009-йилгача ўша вақтда мухолифатда бўлган Атамбаевнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин у вақтли ҳукумат премьер-министрининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2011-йилдаги президентлик сайловидан кейин у президент аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланган.

У «Вечерний Бишкек» нашрини «рейдерлик йўли билан» тортиб олди деган даъволарнинг асосида 2015-йилнинг баҳорида бу лавозимни топширган.

2015-йили Атамбаев Илмияновни ўзининг маслаҳатчиси қилиб тайинлаган. Бу хизматда Илмиянов 2016-йилнинг октябригача ишлаган. Уни бу хизматдан кетишига расмий турда «бошқа лавозимга ўтгани» сабаб бўлган.

Муаллиф: Метин Жумагулов