УЕФА Европа турнирининг янги концепциясини тақдим қилди

627

Европа футбол ассоциациялар иттифоқига (UEFA) кирган миллий терма жамоалар учун янги форматдаги учрашув тўғрисида маълумот таклиф қилишди.

УЕФА асосида янги турнир ташкил қилиш тўғрисидаги сўзлашувлар 2011-йилда бошланган эди. Олти йил ўтгандан сўнг натижада бу турнирнинг қандай форматда ўтиши тўғрисида батафсил маълумот пайдо бўлди.

Жамоалар дивизионларга қандай бўлинади?

Барча 55 Европа терма жамоаси тўрт дивизионга бўлинади: A, B, C ва D. A дивизионига 12 энг яхши (ассоциация рейтингига кўра) жамоа киради. Унда тўрт гуруҳ бўлиб, ҳар бирига уч жамоа киради. Шундай йўл билан B дивизиони ҳам тузилади.

Учинчи C дивизионида 15 жамоа ўйнайди (бир гуруҳда уч жамоа ўйнаса, қолган уч гуруҳда тўрттадан жамоа ўйнайди). D дивизионида 16 жамоа (ҳар бир гуруҳда тўрттадан жамоа) бўлади.

Билдирувда айтилишича, Россия билан Украина жамоалари билан Озарбайжон ва Арманистон жамоалари бир дивизионда ўйнай олишади, бироқ қуръа ташлаш вақтида турли гуруҳларга бўлинади.

Сурат: UEFA.

Турнир ҳар доим ҳам УЕФАнинг рейтингини тутмайди, жамоаларнинг жойлашиши ўзгартирилиб турилади. Яхшилари дивизионга кўтарилиб, ночор ўйнаганлар пастга тушаверади. Сўнги дивизиондан чиқарилмайди, сабаби турнир УЕФА таркибига кирган жамоаларга бағишланган.

Турнирнинг финал босқичига биринчи дивизионнинг ҳар бир гуруҳидан тўрт яхши жамоа чиқади. Мана шу жамоалар миллий лигасининг номи учун куч синашишади.

Бу турнир нима учун керак?

УЕФАнинг расмий билдирувига кўра, бу турнирни ташкил қилишнинг сабаби ўртоқлик учрашувларни турнир ўйинларига айлантириш бўйича келиб тушган таклифлар бўлган.

Шунингдек, миллий лигада иштирок этувчи Европа чемпионатига боришнинг муқобил йўли бўлиб саналади.

Ҳар бир тўрт дивизионнинг яхши тўрт жамоаси Евро-2020га йўлланма ютиб олиш учун ўзаро учрашув ўтказишади. Жамоалар икки ярим финалда ва бир финалда ўйнашади. Натижада ҳар бир дивизиондан биттадан жамоа аниқланиб, турнирга йўлланма олади.

Ўртоқлик учрашувлар энди ўтказилмайдими?

УЕФАнинг ўртоқлик учрашувлари ҳар сафаргидай ўтказиладиган бўлди. Бироқ улар аҳамиятли турнирларнинг таркибида уютирилади. Бундан ташқари УЕФА турли қитъалар орасида ўртоқлик учрашувларни ўтказиб туришни исташади.

Миллий лига қачон бошланади?

Миллатлар лигаси 2018-йилнинг кузида бошланади. Тўрт жамоанинг финал ўйини 2019-йилнинг ёзида бўлади. Бунинг ортидан март ойида бўладиган Евро-2020га саралаш босқичи бошланади.

УЕФАнинг вакиллари билдиришича, янги турнирнинг пайдо бўлиши клублар Европа футболига салбий таъсир қилмайди ва футболчиларга ортиқча юк бўлмайди. УЕФА графикни терма жамоалар учун қулай ва оддий қилиб тузади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Panoramic