«Бир сафар мени олиб қочиб кетишди…» Наргизанинг воқеаси

656

«Бир сафар мени олиб қочиб кетишди» туркумидаги сўнги лавҳада муаллифлар олиб қочишга дучор бўлган бир қизнинг воқеасини айтгиси келмаган. Бу видеода олиб қочишга дуч келганда ўзингни қандай тутишинг кераклиги бўйича универсал нусҳада ҳам бор.

Лойиҳа муаллифи ва суратчи: Татьяна Зеленская. Монтаж ва анимация: Егор Танков. Ҳикоя муаллиф тилидан айтилади.

Бу мазкур туркумдаги сўнги воқеа. Буни энг сўнгида кўрсатишни хоҳлаган эдим, сабаби менинг фикримча бу — энг асосий лавҳа.

Бу видео лавҳани қизлар бир йўл кўрсатувчи восита қаторида кўришини хоҳлардим: қандай қилиб ўзини олиб юриш, ўз ҳуқуқларини билиб, ҳимоя қилиб, олиб қочганлар неча йилга қамалиб кетишини айтиши керак. Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, олиб қочганлар 5 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин.

Қиз олиб қочишни режалаштириб юрган йигитлар ёки уларнинг қариндошлари бунинг оқибатини билиши кераклигини хоҳлардим. Олиб қочгани учун улар судланиб, қамалиб кетиши мумкин.

Наргизадан ҳамма бош тортган. Уни олиб қочишни холаси уюштириб, Наргизанинг онаси эса унга қаршилик кўрсатмай, олиб қочган йигит билан қолишга кўндиргани ҳаракат қилган. Наргизага ҳеч кимнинг ёрдам бергиси келмаган.

Бироқ шунга қарамай, у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилган. Олиб қочган кишининг қариндошларини милиция билан қўрқита бошлаганда, улар оғизларини ёпишган. Қатъият билан қонунни билгани Наргизани сақлаб қолган.

Ҳозир у бахтли. Яхши карьера қилиб, онаси билан ярашган.

Қизлар мен сизларга илтимос қилардим, сизлар яна бахтли бўла оласизлар. Олиб қочганларнинг сўзларига ишонманглар. Бундай вақтда сизлар ҳаммасини тўғри қиляпсизлар, уларники тўғри эмас.

Ҳеч қачон таслим бўлманг.

Мана шундай сўзлар билан олиб қочган йигитнинг қариндошлари қизга босим ўтказишган.

Олиб қочиш

Ҳар куни ўлка бўйича 10дан 30гача қизлар олиб қочишга учрайди. Ҳақиқатчи институтининг расмий маълумотига кўра, ҳар йили Қирғизистонда 8000 қиз олиб қочилиб, уларнинг 20 фоизигина олиб қочган йигит билан яшашдан бош тортади.

Оила қуриш учун қиз олиб қочиш 2012-йилнинг декабридан бошлаб жиноий жавобгарликка тортилувчи иш қатори саналади. Шундан бери қиз олиб қочиш учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш қаралган. Бироқ шундан бери жами 2015-йили атиги 25 жиноий иш қўзғалган.

Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича экспертлар қизларнинг «янги» оилаларда қолишининг асосий сабаби — катталарнинг босими деб ҳисоблашади.