Ўш шаҳар кенгаши спикерининг ҳайдовчиси "санчиқ" туфайли қизилда ўтиб кетган

686

Воқеани кўрган киши Ўш шаҳар кенгаши спикерининг давлат рақами тақилган қора рангли «Митцубиси-Пажеро» йўл танламаси йўл чироғининг қизил белгисида ўтиб кетаётгани тасвирга олинган видеони эълон қилган. Шаҳар кенгашининг матбуот хизмати қоида бузилган вақтда спикер автомашинада бўлмаганини, ҳайдовчи қизил чироқда «қорни санчиб» қолгани учун ўтиб кетганини билдирди.

Шаҳар кегашининг спикери Жапарбек Ормонов фойдаланган 0002 ZA давлат рақамли йўл танламас яшил чироқ ёнишини кутиб ўтирмай, Ленин кўчасидан Совет кўчасига бурилган.

Шаҳар кенгаши матбуот хизматининг бош мутахассиси Кутман Камчиев Kloop.kg билан бўлган суҳбатда спикернинг ҳайдовчиси қизил чироқда «қорни санчиб қолганлиги сабабли» ўтиб кетганини айтди.

«Унинг сурункали гастрити бор. Ичида ел туриб қийнаётган экан. Шу сабабли спикер уни эрта қўйиб юборган. Балки шу сабабли қоида бузишга мажбур бўлгандир», — деди у.

Шаҳар кенгашининг вакили қоида бузилаётганда спикер автомашинада бўлмаганини билдирди.

«Жапар Туратович 30 мартда кечки саккизгача ишлади. Ҳайдовчига у кечки соат бешларда рухсат берган, ишдан кейин уйга ўзи кетган», — деди у.

Камчиев маъмурияти бу воқеани текширишини ва ҳайдовчи қонун доирасида жазо олишини айтди.

Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Замир Сидиков Ўш назорат милициясининг ходимларига мурожаат қилиб, чора кўришни илтимос қилишини билдирди.

Сидиков Ленин ва Совет кўчаларининг кесилишида хизмат автомашиналари йўл қоидасини кўп бузишларини қўшимча қилди. Бу кесилиш яқинида Ўш мэриясининг биноси бор.

2016 йилнинг декабрида худди шу кесилишда Ўш мэри Айтмамат Кадирбаевнинг ҳайдовчиси ҳам қизил чироқда ўтиб, қоидани бузган. Унинг видеоси ижтимоий тармоқда эълон қилинган.

Унда назорат милициясининг ходимлари шаҳар раҳбарининг рақамини ва автомашинасини таниша олмаган. Бироқ жамоатчилик автомашина Ўш мэрига тегишли эканлигини исботлагандан сўнг у 1000 сом жаримага тортилган.

Муаллиф: Акилай Каримова