Турк авиаширкати «Боинг-747»нинг қулашидан жабрланганларга 42 миллион сом ўтказди

719

«ACT Airlines» авиаширкати ФҲМнинг махсус ҳисобига илк 42 миллион сомни ўтказди. Ҳозирча бу қирғиз томони сўраган компенсациянинг бешдан бир қисми.

Биринчи вице-премьер-министр Мухамметкалий Абулгазиев «ACT Airlines» компаниясининг вакиллари билан учрашуви вақтида Қирғизистон ва Туркия компенсация тўловлари масаласини суд ишларисиз хал қилиб олишларини билдирди.

«Агарда қурбон бўлганларнинг яқинлари ва жабрланганлар турк тарафининг таклифини (компенсациянинг маблағини) қабул қилишса, у ҳолда авиҳалокатдан жабрланганларга ва қурбон бўлганларнинг яқинларига бадал тўлатиш масаласи судгача бўлган тартибда хад қилинади», — деди Абулгазиев.

Учрашувдан кейин турк томони ФҲМнинг маҳсус ҳисобига 42 миллион сом (600 миң доллар) ўтказди. Лекин ҳозирча бу пул тарқатилмайди.

Қирғиз ҳукумати бадалнинг тўлиқ миқдори келгунча кутиб турмоқчи. Аввал ҳукумат турк «Боинг»ининг қулаши ортидан кўрилган зарар 195 миллион сомга тенг эканини айтиб келган.

«Қандай истасанг шундай жон сақланглар»

ФҲМнинг маҳсус ҳисобига бир қанча маблағ тўпланганига қарамай, Дача СУ қишлоғининг турғунлари ҳукумат ҳалигача компенсация тарқатмаганидан шикоят қилишмоқда.

Давлат яқинлари қурбон бўлган ёки уйлари тўлиқ вайрон бўлган турғунларнинг бир қисмини кўчирган. Ҳозир улар ижара уйда яшашмоқда.

Жабрланган фуқароларнинг қолганлари дача қишлоғида хали ҳам яшашда давом этишмоқда. Уйларига зиён етганларнинг аксарияти хали ҳам моддий ёрдам олмаган.

Дача СУнинг яшовчилари ҳеч бўлмаса уларни хавфсиз ерга кўчиришни талаб қилиб митингга ҳам чиқишган.

Лекин Чуй вилоятининг губернатори Бактибек Кудайбергенов ҳукумат улар учун янги уй топиб беришга имконият йўқлигини айтмоқда.

«Боинг»нинг қулаши

«Боинг-747» юк ташувчи самолёти «Манас» аэропортининг ёнига 16 январда эрталабки 7:20да қулаб тушган. У аэропортига яқин жойлашган Дача-СУ қишлоғига қулаб 60дан ортиқ киши яшаган 26 уйни вайрон қилган.

Юк ташувчи самолётнинг қулаши сабабли 39 киши қурбон бўлган. Уларнинг кўпчилиги  — дача қишлоғининг яшовчилари.

Муаллиф: Айдар Айбеков