«Мен халол ютдим»: Икки алоқа операторининг йирик мукофотини бир киши қандай қилиб ютиб олган?

549

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари биргина одам «Мегаком»нинг ҳам, «Билайн»нинг ҳам совғасини олаётгани акс этган икки суратнинг коллажини кўриб норози бўлишган. Бироқ мазкур суратлардаги бишкеклик Алмазбек Раимбеков совғаларни адолатли тарзда ютганини билдирди.

Раимбеков икки уяли операторлар — «Мегаком» ва «Билайн» билан олдиндан сўзлашиб олгани тўғрисидаги даъволарни инкор қилди. Унинг сўзларига кўра, у уч миллион сомни адолатли тарзда ютиб олган.

Бишкек яшовчиси фойдаланувчиларга саволлардан иборат SMSлар келган викторина ўйнаб юрганини айтди.

Уни ютишига ёрдам берган схема оддий бўлган: у савол-жавобларни ёдлаб олиш учун кўп пул сарфлаган, сабаби улар кўп ҳолларда такрорланар экан. Кейин у саволларга жуда тез жавоб беришга кўниб қолганини айтди.

«Агар у ерда ўз одами бўлса улар мени эмас, ҳар хил бошқа одамларни … масалан, моделларни танлаб олишарди!» — деди Раимбеков.

Раимбеков бу йил 29 мартда «Мегаком»дан миллион сом ютиб олган. «Билайн»дан эса икки йил аввал икки миллион сом ютган.

Раимбековнинг сўзларига кўра, унинг биринчи ютуғидан кейин уни тегишли органлар текширишган.

«Мен адолат билан ютганимдан кейин менга пулни топширишди», — деди у.

«Мегаком»нинг реклама ва маълумот бўлимининг раҳбари Жумгалбек Омурканов викторинанинг ғолиби тўғри танланганини айтди.

«Шундан бери балларнинг ҳисобланиши ва викторинанинг барча шартларини бажариш бўйича бир нечта текширувлар бўлди. Бу текширувлар давомида қоида бузиш ҳоллари бўлмаган», — деб билдирди Омурканов.

Унинг сўзларига кўра, Алмазбек Раимбеков ҳам унинг қариндошлари ҳам уяли компанияларнинг ходимлари эмас.

«Билайн» операторидан ҳозирча изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Муаллиф: Анна Капушенко