Ички ишлар министрлигиннг Тергов бошқармаси «Ата Мекен» партиясининг юристлари Таалайгул Токтакунова ва Канатбек Азизга қарши жиноят ишини қўзғади. Улар «атайлаб ёлғон хабар берганликда» айбланмоқда. Юристлар бунга улар Атамбаевни руҳий экспертизадан ўтказишни талаб қилишгани сабаб бўлди деб ҳисоблашади.
ИИМнинг Бош тергов бошқармаси “жиноят тўғрисида атайлаб ёлғон хабар билдириш” моддаси бўйича «Ата Мекен»нинг юристларига жиноят иши қўзғади.
Лекин муассаса қайси ёлғон маълумот ҳақида сўз бораётганини тушунтиргани йўқ.
«Ата Мекен»нинг юристлари эса бу жиноят иши улар президент Алмазбек Атамбаевнинг айтганларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишгани учун қўзғалган деб ҳисоблашади.
Атамбаев «Ата Мекен» партиясини «сасиган партия», унинг етакчиси Омурбек Текебаевни эса “талончи” деб атагандан кейин мартнинг ўртасида юристлар Токтакунова билан Азиз суддан унинг руҳий соғлигини экспертизадан ўтказишни талаб қилишган.
«Давлат раҳбарининг айтган сўзлари сабабли президентнинг эс-ҳуши жойида эканига шубҳа туғилади. Аниқроқ айтганда, сиёсий партиянинг ва унинг аъзоларини “сассиқ” эканлиги тўғрисида сўзи ҳақида гап бормоқда», — деб билдирган ўшанда Текебаевнинг ўзи юристлари орқали.
«Ата Мекен» партиясининг юристи Канатбек Азиз ўзига қарши ишни «умуман бўлмағур гап» деди.
«Ата Мекен»нинг иккинчи юристи Таалайгул Токтакунова «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида ҳукумат унга қарши жиноят ишини қўзғаб босим кўрсатишни истаётганини ёзиб чиқди.
«Нима бўлса ҳам бари яхшиликка. Ҳукумат мен ҳужумга қарши ҳимояга ўтишимни истаяпти шекилли. Мен ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман, ортга қайтиш ёки таслим бўлиш фикрим йўқ», — деб билдирди Токтакунова.
Kloop.kg билан бўлган суҳбатда у ўзига қарши жиноят иши қўзғалиши тўғрисида хали маълумот олмаганини айтди.
Жиноят кодексига юристлар 50 минг сомдан 100 минг сомгача жаримага тортилиши ёки бир йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.
Президент ва «Ата Мекеннинг» низоси
Жорий йил мартининг бошида бош прокурор Индира Жолдубаева президент Атамбаев ҳақида “ёлғон маълумот тарқатгани учун” «Ата Мекен» партиясининг юристларига қарши даъво аризаси берган.
1 мартдаги матбуот йиғинида «Ата Мекен»нинг юристлари Туркиянинг махсус хизматларидан олингани айтилган хатни журналистларга кўрсатиб, мазкур хат Бишкекнинг ёнида қулаган «Боинг-747»даги юк президент Атамбаевга ва унинг турмуш ўртоғига тегишли эканини исботлашини айтишган.
Бироқ Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Метин Қилич ҳужжатнинг “қалбаки” эканини айтиб, турк махсус хизматлари бу шаклда ишламаслигини билдирган.
Бош прокуратура президентга маънавий зарарнинг компенсацияси қатори юристлардан 10 миллион сом ундириб беришни талаб қилган.
Муаллиф: Айдар Айбеков