Карамушкина: Украинанинг Қирғизистондаги элчиси ўзининг ваколат доирасидан ошди

534

ҚСДПнинг депутати Ирина Карамушкина Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Микола Дорошенко ўз ваколат доираларидан ошганини билдирди. Дипломат парламент депутатлари Карамушкина ва Марат Аманкулов Қримга боришини Украина билан келишмаганига норози бўлиб, Қирғизистон ҳукуматидан парламент вакилларига чора кўришни сўраган.

Карамушкина Дорошенко қирғиз ҳукуматини депутатларнинг Қримга “келишмай” борганига муносабатини билришни сўраш билан ўз ваколат доирасидан чиқиб кетганини айтди.

У хоҳлаган ерига ўзи хоҳлагандек бора оламан деб ҳисоблайди.

«Бу шахсий саёҳат эди, унинг харажатларини  Марат Аманкулов тўлаб берган. Текшириб кўриш мумкин, бюджетдан бир тийин ҳам кетгани йўқ», — деди у.

Карамушкина шунингдек унинг Қримга бориши сабабли «Фэйсбук» унинг аккаунтини ёпиб қўйганини билдирди.

Бунга қадар Дорошенко президентни қўлловчи партиянинг депуттлари Ирина Карамушкина ва Марат Аманкулов Қримга келишмаган ҳолда боришганидан аччиқланиб, қирғиз ТИМига норозилик билдирган.

Элчи «Фэйсбук»да ёзган постида “Украина мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлиги хурмат қилишга” даъват қилган.

Дорошенко Қрим Автоном Республикасининг оккупацияланган ҳудудига боришни ва у ерда юришнинг қоидаси борлигини билдириб, қирғизҳукумати тегишли чора кўришига умид қилишини билдирган.

Украина ва Қрим

Украина унинг чегараларидан ўтмай Қримга борган барча саёҳатларни ноқонуний деб ҳисоблайди. Украинанинг фуқароси бўлмаган шахслар Қримга бориш учун миграция хизматидан махсус рухсат олиши керак.

Мазкур рухсат билан Қримга Украинанинг материк қисми томонидан  Херсон вилоятининг Чонгар, Каланчак ҳамда Чаплинка кириш/чиқиш назорат пунктлари орқали кириш мумкин.

Қрим Россия харбийларининг назорати остида ўтган баҳсли референдумдан кейин Россия тарафидан 2014 йилнинг мартида босиб олинган.

Украина референдумни тан олмаган ва Россиянинг харакатларини оккупация деб баҳолаган.

Россия Қримдаги харакатлари учун халқаро санкцияларга учраган. Шу сабабли ҳам ўшандан бери ярим оролга Россиянинг самолётларигина бора олади.

Муаллиф: Бексултан Амантуур уулу