Атамбаев «Озодлик» радиосининг директорига: ОАВ адолатли ва холис ишлаши керак

586

Президент Алмазбек Атамбаев «Азаттык» радиосининг директори Томас Кент Қирғизистондаги сўз эркинлигини “қадрлашини”, лекин мамлакатдаги ОАВ “адолатли ва холис” ишлаши керак деб ҳисоблашини билдирди. Кентнинг ўзи «Азаттык» радиоси Қирғизистон билан бундан кейин ҳам хамкорлик қилишини айтди.

Президентнинг аппаратида таъкидлаганидек, учрашув «Азаттык» радиосининг директори Томас Кентнинг шахсий илтимосига биноан ўтди.

Учрашувда Атамбаев Кентга Қирғизистондаги журналистлар сўз эркинлигининг обрўсини кетказмаслиги керак эканини айтди.

«Сўз эркинлиги ҳозир кучайиб бораётган фейк технологиялари сабабли обрўсини кетказиб олмаслиги учун ОАВ адолатли ва холис ишлаши керак», — деб ҳисоблайди президент.

Атамбаев қирғизистонликлар учун сўз эркинлиги “муҳим маънога эга эканини”, лекин ҳозир мамлакат унга дуч келган йўлнинг бироз қийин нуқтасида турганини айтди.

Томас Кент ўзи «Азаттык» радиоси Қирғизистон билан бундан кейин ҳам хамкорлик қилишини билдирди.

«Американинг пулларини оқлашмоқда»

Кентнинг мазкур билдируви ўз сўзларининг бирида Атамбаев «Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати “миш-миш тарқатаяпти” деб айтганига қарамай қилинди.

«“Озодлик” деган муборак сўзни ниқоб қилиб, Америка конгресси тарафидан молиялаштирилган  “Свобода”нинг ўлкамизлаги филиали мамлакатимиз ҳақида, мен ҳақимда миш-мишлар тарқатишда ўзгача ғайрат кўрсатмоқда. Америкадан олган пулларини жуда оқлашяпти!» — деган эдиАтамбаев.

Мазкур билдирувнинг эртасига Бош прокуратура «Азаттык» радиосига қарши 20 миллион сомлик даъво аризаси берган.

Радио президент ҳақида унинг шаънига путр етказувчи ёлғон маълумотни тарқатганликда айбланган.

Биринчи даъво аризасига «Ата Мекен» партиясини юристларининг матбуот йиғинидан олинган материалларнинг эълон қилиниши сабаб бўлган.

Иккинчи даъво аризаси президентнинг Кипрдаги оффшорда яширинишнинг мулки бор эканини айтган муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг баёнотини эълон қилиши билан боғлиқ бўлган.

Таҳририят ўзи қўйилган айбни асоссиз деб ҳисоблайди, чунки маълумот манбаларининг айтганини сўзма-сўз келтирган.

Муаллиф: Бексултан Амантуур уулу