Ҳақиқатчи Бишкекнинг қабул қилиш-тақсимлаш бўлимидаги шароитларни «исканжа» деб атади

645

Обмудсмен Кубат Оторбаев Бишкек ШИИБининг қабул қилиш-тақсимлаш бўлимидаги ушланганларнинг шароитини текшириб, уни «исканжа» деб атади. Ҳақиқатчининг фикрича, ходимларнинг ишлаш шароти «инсоний эмас».

Оторбаев Бишкек ШИИБининг қабул қилиб-тақсимлаш жойларини кўриб келди, у борганда бу жойда 74 киши бўлган.

Умумий бу ерда 150 кишига мослашган 26 камера бор. Бироқ Кубат Оторбаевнинг билдиришича, одамларни ушлаб туришга саккизта камера яроқли, шу сабабли уларда 10-15дан киши бор.

«Бироқ бу камераларни ҳам яроқли деб айтиш қийин. Бинонинг бутунлай таъмирга мухтож: иссиқлик системаси, ҳаво сўрдиргич, канализация ва санитар қисмлар ишламайди, томидан сув тушади, пойдевори ҳам йўқ, у ғиштдан қилинган», — деб айталади билдирувда.

Омбудсмен муассасаса ходимларининг меҳнат шароитини «шафқатсиз» деб атади.

Қабул қилиб-тарқатиш бўлимининг шароити бу ерга сўз эркинлиги учун тинчлик юришининг иштирокчиси қамалгандан сўнг муҳокама қилина бошлаган. Намойишчилар беш сутка давомида қамоқда ўтириб, қамоқнинг бешавқат шароитларидан арзланишган.

«Сўзсиз бошига елим халта кийдириб ёки буйракка уриш керак эмас. Биз учун қийноқ қамоқ шартининг ўзи бўлди […] Совуқ, овқат бир марта берилади, тушда макарон қўшилган сув билан озгина нон беришди», — деди фуқаровий фаол Расул Умбеталиев.

У қамоқдагиларга амалда сайр қилишга вақт берилмаслигини қўшимча қилди. Умбеталиевнинг сўзларига кўра, қамалганлар йўқловчилар келганлагина камерадан ташқарига чиқишган. Шундай шароитлар туфайли фаоллар қабул қилиб-тақсимлаш бўлимини «XXI асрдаги қирғиз концлагери» деб аташган.

«Концлагерларда ҳам катлар бўлган. Бу ерда ҳеч қандай сўри йўқ. Оддий ёғоч кароват, камеранинг ичида очиқ ҳожатхона бор, камерада 22 киши навбат билан ухлашди», — деди фаол Азамат Аттокуров.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Бурул Макенбаева пойтахтдаги қабул қилиб-тарқатиш бўлимини «конституцияга қарши маҳкама» деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари бу ерда кўп ҳолларда майда тартиббузарларни олиб келиб, кейин уларни қўйиб юбориш учун пул олишади.

Макенбаева бу маҳкаманинг ёпилиши тўғрисидаги масала кўпдан бери кўтарилаётганини айтди.

Муаллиф: Регина Им