Қирғизистон: «Себат» турк лицейлари «Сапат» деб аталди

566

Қирғизистонда «Себат» турк лицейлари «Сапат» деган номга ўтди. Бу мактаблар билан лицейларнинг ташкилотчиларининг таркибига Қирғизистоннинг маориф министрлиги кирди. Бу қарор ўқув муассасаларини «террористик хавф» тўғрисидаги гумондан халос қилиш учун қабул қилинди.

«Себат»нинг матбуот хизмати мактабларда логотип, корпоратив стиль ва ўқитиш модели ўзгартирилишини хабар қилди. Қирғизистонда «Себат» номи остидаги 30га яқин билим бериш муассасаси ишлайди. Уларда умумий 12000га яқин киши ўқийди.

«Себат»нинг номини «Сапат» қилиб ўзгартиришни президент Алмазбек Атамбаев 2016-йилнинг 1-декабрида матбуот йиғинида таклиф қилган.

«Мен Гуленни таонимиман, бироқ “Себат” мактабларини Туркия билан Қирғизистонда тўнтариш тайёрлаган сиёсий ташкилотлар билан алоқадорлиги ақлга сиғмаган нарса.  Биз “Себат” нима билан шуғулланишини биламиз», — деган у.

Президент мактаблар ёпилмаслигини, бироқ уларда назорат кучайтирилишини айтган.

У мазкур мактабларнинг янги уставини ишлаб чиқиб, маориф министрлиги лицейлар тармоғининг асосий ташкилотчиларидан бири бўлишга ҳаракат қилишни топширган.

2016-йили июлнинг ўртасида Туркиянинг ташқи ишлар министри Мевлүт Чавушўғли қирғизистонликларни «террор хавфи» тўғрисида огоҳлантирган. Унинг сўзларига кўра, бундай хавф «Ататурк-Алатоо» университети таркибига кирган «Себат» билим бериш масканида пайдо бўлган.

Чавушўғли жамоат арбоби Фетхулла Гулен тузган ўқув юртларини ёпишга ундаган. Қирғизистоннинг ТИМи Туркияни ўлканинг ички ишига аралашмасликка чақирган.

Гулен 2016-йилнинг июлида Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга ҳаракат қилди деб айбланган.

Тўнтариш ҳаракатидан кейин ўлка ҳукумати Гулен асос солган ўқув масканларини ёпган. Бутун ўлка бўйича минглаган ўқитувчилар қўлга олиниб, ҳукумат уларни «террор ғояларни» тарқатди деб айблаган.

Гулен ўзи АҚШда яшайди. Туркия ҳукумати АҚШ етакчилигидан уни депортация қилишни талаб қилган, бироқ у ҳозирча Қўшма Штатларда юрибди.

Муаллиф: Александра Титова