Жалолобод: депутатлар шаҳар кенгашини тарқаб кетганини эълон қилишди

561

Жалолобод шаҳар кенгашининг депутатлари кворумнинг йўқлиги боис тарқаб кетишганини эълон қилишди. Уч ой бўйи улар шаҳар кенгашининг раисини сайлай олмай, шаҳар бюджетини қабул қила олишмади, чунки депутатларнинг бир қисми сессияга келмай қўйган.

Жалолоободда 30 мартда шаҳар кенгашининг йиғини ўтиб, унда 23 депутат уни тарқатиш учун овоз беришди. «Онугуу — Прогресс» фракциясидан саккиз депутат сессияга келгани йўқ.

Уч ой ичида кворумнинг йўқлиги сабабли депутатлар шаҳар кенгашининг раисини сайлай олмай, шаҳар бюджетини қабул қила олишмаган.

Марказий сайлов комиссиясини раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов Жалолобод шаҳар кенгашининг ўз-ўзини тарқатилиши бўйича маълумотнома келиб тушиши билан у ишлаган идора президентга муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисида билдирув жўнатишини айтди.

Шаҳар кенгашининг тарқатилиши тўғрисидаги фикр «Онугуу — Прогресс» ҳамда «Ата Журт» фракцияларининг депутатлари тарафидан 13 мартдаёқ киргизилган.

Шаҳар кенгашининг вице-спикери Эрнис Ормоков «Азаттык» билан бўлган интервьюда фракция етакчилари бир фикрга келишолмаганини айтди.

«Биз биринчи сессияни ҳам ўтказа олмаяпмиз. […] Бундай ҳолатда бизда биргина йўл — шаҳар кенгашини тарқатишгина қолади», — деди у.

11-декабрда сайлов натижасида Жалолобод шаҳар кенгашига беш партия: ҚСДП, «Кыргызстан», «Республика — Ата-Журт», «Онугуу — Прогресс» ҳамда «Ата-Журт» сайланган.

Шаҳар кенгашининг 12 январда ўтган биринчи сессиясига ҚСДП ва «Кыргызстан»нинг депутатлари «коалиция тузиш масаласини муҳокама қилаётганидан» келмаган. Натижада кўпчилик коалиция «Онугуу — Прогресс», «Ата-Журт» ва «Республика — Ата-Журт» фракцияларидан тузилган.

Бироқ ҚСДП ва «Кыргызстан» фракциялар бирикмасини тузиш тўғрисидаги қарор “ноқонуний” бўлганини билдириб судга мурожаат қилишган. Шунга қарамай суд уларнинг илтимосини қаноатлантирмаган.

Шундан сўнг кўпчилик коалициядан «Республика — Ата-Журт» чиқиб кетиб, ҚСДП ва «Кыргызстан» билан бирга фракцияларнинг янги бирикмаси тузилган.

Муаллиф: Бегимай Исаева