Бишкек-Ўш йўли: қор кўчки остида қолиб тўрт киши ҳалок бўлди, олти киши қутқарилди

564

Бишкек-Ўш автомашина йўлига 27-мартда қор кўчки тушиб, ўн киши қор остида қолди. Транспорт министрлигининг тўрт ишчиси ҳалок бўлиб, қолган олти нафари қор остидан чиқарилди.

Қор кўчкиси Бишкек-Ўш автойўлининг 255-чақиримида 27-март куни тахминан кечки соат тўққизда тушган. Қор остида уч автомашина қолган.

Уларнинг орасида Транспорт ва йўллар министрлигига тегишли «Тойота Пикап» русумидаги автомашина бўлган.

ФҲМнинг тезкор ҳаракат маркази раҳбари Мухаммед Сваров Kloop.kgга Транспорт министрлигининг тўрт ходимларининг жасади қор остидан 28-мартда тунги соат бирда олиб чиқилганини хабар қилди.

Бундан ташқари, қутқарувчилар қор остидан «Лексус» ва «Субару Легаси» русумидаги икки автомашинани олиб чиқишган, уларнинг барча йўловчилари — олти киши — жабрланмаган.

Қор остида қолганлар у ерда беш соатга яқин бўлишган. Уларга Токтогул касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қутқарув операциясини олиб бориш учун ФҲМнинг 52 ходими ва бешта техника жалб қилинган.

28-мартда тонга яқин йўл очилди, бироқ қорни тозалаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Қурбон бўлганларнинг рўйхати:

  1. Момуналиев Анарбек Рапитбаевич, 1972-йили туғилган, «Ниссан Пикап» автомашинасининг ҳайдовчиси;
  2. Орунбеков Нурбек, № 23 Йўл фойдаланиш бошқармасининг (ЖПБ) XG955 юк ортиувчисининг оператори;
  3. Жапаркулов Султангази Фронтбекович, 1969-йили туғилган, № 23 ЖПБнинг йўл ходими;
  4. Акчабай уулу Курсант, 1996-йили туғилган, № 23 ЖПБнинг йўл устаси Акчабай Мураталиевнинг ўғли.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Turmush