Қирғизистон-Макао футбол ўйини: Бишкекда айрим кўчалар ёпилади

532

Йўл назорат хизмати 28 мартда Қирғизистон билан Макаонинг ўртасидаги футбол ўйини вақтида Бишкекнинг айрим кўчаларини ёпади.

Футбол ўйини Долон Омурзаков номидаги стадионда ўтади. Йўллар 17:00дан 22:00га қадар ёпилади.

Ёпиладиган кўчалар:

  • Тоголок Молдо кўчаси Чуй проспектидан Фрунза кўчасига қадар ёпилади;
  • Фрунза кўчаси Панфилов кўчасидан Тоголок Молдо кўчасигача ёпилади.

http://

Милиция кўчаларни футбол ўйини вақтида жамоат тартибини сақлаш ва мухлисларнинг хавфсизлиги учун ёпади.

Патруль милицияси ҳайдовчиларга автомобилларни стадионнинг асосий дарвозасида ҳамда унга яқин ерда тўхтатишга тақиқ солганини билдирди.

Бундан ташқари, стадион тарафдаги хавфсизликни 2500дан ортиқ милиция ходими таъминлайди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат иллюстратив