Қадамжой: юк ташувчи ҳарбий автомашина уйни бузиб кириб, беш киши жонлантириш бўлимида

583

 Боткен вилоятининг Қадамжой районида ҳарбийларни олиб кетаётган юк ташувчи ҳарбий автомашина йўлдан чиқиб, уйни бузиб кирган. Соғлиқни сақлаш министрлигининг маълумотига кўра, воқеада 29 киши жабрланиб, беш нафари жонлантириш бўлимида.

Йўл ҳалокати 27-мартда 17:00да Қадамжой районидаги Ўш-Боткен йўлида бўлган. Ҳарбийларни олиб кетаётган юк ташувчи автомашина йўлдан чиқиб кетиб, Пулгон қишлоғи қаршисидаги бузиб кирган. ФҲМнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳайдовчи рулни бошқаролмай қолган.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот маркази ходими Жилдиз Айберчинова 29 киши жабрланганини хабар қилди. Беш киши оғир аҳволда жонлантириш бўлимида, уларнинг боши, мияси жароҳатланиб, суяклари синган.

Қолган 24 ҳарбий ўрта даражада жароҳатланишган — мияси чайқалган, лат еган ва турли суяклари синган. Улар травматологияда бўлимида ётишган.

ФҲМнинг тезкор ҳаракат марказининг раҳбари Мухаммед Сваров Kloop.kgга қуролли кучларнинг бош штаби уй эгасининг зарарини ким тўлаб беришини ҳал қилишини билдирди.

У ҳарбийларни ташиган КамАЗ Ўшда жойлашган № 92840 ҳарбий қисмига тегишли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йўл ҳалокатлари сабабларини текшириш давом этмоқда.

Февралда йўлнинг шу қисмида худди шундай воқеа бўлган. Унда бензин ташиган автомашина ҳайдовчиси рулни бошқаролмай, шу уйни сузган.

Автомашинадаги уч киши енгил жароҳатланиб, касалхонага етказилган эди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Turmush