ИИМ Таласда 16 йил қулликда юргани айтилган россиялик фуқаро тўғрисидаги “Биринчи канал”нинг сюжетини текширади

625

Ички ишлар минстрлиги “Биринчи канал”да 24 март куни чиққан “Мени кут” программасидаги сюжет ҳақиқаларини текширади. Сюжетда Қирғизистондаги Талас вилоятининг Ўрта-Ариқ қишлоғида 16 йил қул бўлгани айтилган россиялик фуқаронинг воқеаси ҳикоя қилинган.

Ички ишлар минстрлигининг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга ҳуқуқ тартибот органлари Россия ОАВларига ишонмаётганини билдирди.

«Биз бу маълумотни текшираяпмиз. Бироқ биз бу фактни [қулчиликни] тасдиқлай олмаймиз, чунки аксинча бўлиб чиқиши ҳам мумкин.  Масалан, ўтган йили Россия ОАВлари Қирғизистонга болалар зўравонлик билан чиқариб кетилганини, улар хўрликларга дуч бўлганини билдиришган. Кейинчалик аниқланишича улар шунчаки ўлкадан чиқариб кетилган экан, элчилик эса қандай қилиб шундай бўлганини ҳозиргача аниқламаган», — деди у.

«Биринчи канал»нинг 24 мартдаги «Мени кут» дастурида 16 йил давомида Талас вилоятида қул бўлгани айтилган фуқаро Сергей Черненький ҳақида сюжет чиққан. Уни излаб Россиядан дастурнинг мухбири келган.

У 20 йил аввал онасининг уйини сотиб қайта қайтиш учун Қирғизистонга Забайкалье соҳилидаги Краснокаменск шаҳридан келганини айтиб берган.

Лекин унинг айтишича товламачиларга дуч бўлиб қолиб, улар унинг паспорти ва уйининг ҳужжатларини тортиб олишган. У милицияга мурожаат қилган, лекин ёрдам бериш ўрнига терговчи агарда Черненький унга чўпон бўлиб ишласа паспортини қайтиб бериб Россияга кетишига ёрдам беришини айтиб шарт қўйган. Бу иш 16 йилга чўзилиб кетган.

«Мен у ерда қул бўлиб юрдим. 16 йил бўйи менда бирор кун ҳам дам олиш бўлмади. Тонг отгандан кун ботгунча ишладим. Бўйи-эни бир ярим метрлик “ўрада” яшадим. Менга хатто рахмат хам айтиб қўйишгани йўқ», — дейди Черненький.

«Мени кут» кўрсатувининг мухбири Татьяна Захарова унга Талас вилоятининг Ўрта-Ариқ қишлоғидаги қулликдан қочишга ёрдам берганини айтган.

Захарованинг айтишича, у “собиқ хўжайинларидан”, нима учун улар Россия фуқаросига уйига кетиши учун ёрдам беришмаганини сўраган. Бу саволга Черненький турмуш ўртоғига хат ёзиб ёрдам сўраганини, лекин у жавоб бермагани тўғрисида жавоб олган.

«Хатто ўша ерда ишлаган бизнинг қўшниларимиз, Сергей берган манзил бўйича боришган экан, лекин аёли унга буни кераги йўқ эканини айтибди. “Хоҳлаган ерингларга олиб кетаверинглар деган экан», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова