Қоракўл: Шаҳардаги чиқинди тўкувчи жойнинг атрофи хавфсизлик учун тўсилади

885

Қоракўл ҳукумати Осиё тараққиёт банкининг ҳисобидан шаҳардаги чиқинди тўққан жойнинг атрофини тўсиб, янги техника сотиб олади. Атрофи тўр билан тўсилгандан кейин чиқинди бу ердан учиб чиқмайдиган бўлди.

Қоракўл мэрияси шаҳардаги чиқинди тўкувчи жойни хавфсиз ҳолатга келтириб, баландлиги олти, узунлиги 500 метр бўлган тўр билан ўрашга қарор қилган. Бу билан чиқинди учиб чиқиб, атрофни булғамайди.

«Ҳозирча бизни янги чиқинди тўкувчи жойни очиш ниятимиз йўқ, сабаби бу ҳудуд бизга яна 7-8 йилгача хизмат қилади», — деган Қоракўл мэри Данияр Арпачиев.

Шунингдек, маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллион 100 минг сомга тарози ўрнатилиб, у билан ҳайдовчи қанча чиқинди олиб келгани ўлчаб турилади.

«Бу эса юкнинг оғирлигига яраша ҳайдовчиларга пул тўлаб беришга шароит яратиб, шаҳарнинг санитар тозалигига стимул бўлиб қолади», — деб тушунтирган мэр.

Маҳаллий чиқинди полигонини тўсиш ишлари Осиё тараққаёт банкининг «Иссиқ-кўлнинг доимий ривожланиши» лойиҳасининг ҳисобидан олиб борилади.

ОТБ Балиқчи, Чолпон-Ота ва Қоракўл шаҳарлари учун янги техника сотиб олишни ҳам молиялаб, икки чиқинди ташувчи машина, чиқинди босув ва беш махсус техника олиб беради.

Иссиқ-кўлнинг доимий ривожланиши» — бу ОТБ билан Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг узоқ муддатли лойиҳасининг бир қисми.

Лойиҳанинг мақсади — Иссиқ-кўл ҳудудида атроф-муҳитни бошқариш ва шаҳарда хизмат кўрсатишни яхшилаш.

Муаллиф: Эльвира Муратова

Сурат: 24.kg