Депутатлар телевидение ОАВларида хорижликларнинг иштирокини чеклашни иккинчи ўқишда қўллашди

543

Парламент вакиллари “ОАВ ҳақида” қонунга ўзгартиришлар киргизишни иккинчи ўқишда қўлдашди, уларга кўра чет ўлкалик тарафлар Қирғизистондаги телекомпанияларини акцияларининг 35 фоизидан ортиғига эгалик қила олишмайди. Чекловлар газеталар ва радиога тегишли бўлмайди.

Тузатишлар учун 101 депутат овоз бериб, 6 киши қарши чиқди.

Ўзгартиришлар бўйича хорижий томонлар телевидение ОАВларини акцияларининг 35 фоизидан ортиғига эгалик қила олишмайди. Бу меъёр газета ва радиога тегишли бўлмайди.

Қонун лойиҳасига кўра ОАВ номаълум манбалардан пул ёки яна бошқа мулк олиши тақиқланади.

Тузатишлар қабул қилинса устав капиталида 35 фоиздан ортиқ чет эллик улуши бўлган телекомпаниялари тузатишлар киргандан бошлаб уч йил ичида қайтадан рўйхатга олиниб, чет ўлкалик ташкилотчининг улушини озайтириш масъулиятини олишади. Акс ҳолда улар суднинг қарори билан ёпилади.

Қонун лойиҳасининг маълумот-иловасида чекловлар давлатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур экани ёзилган.

«Ҳозир “ОАВ ҳақида”ги қонунда чет ўлкалик асосчилар учун чекловлар кўзда тутилмаган, лекин ҳар қандай мамлакат давлатининг мустақиллигини ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида йўқ деганда энг оз чекловлар қўяди», — деб айтилади маълумот асосламасида.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари — ҚСДП фракциясининг депутатлари Кожобек Риспаев ва Искендер Матраимов, «Республика — Ата-Журт»нинг депутатлари Таабилды Тиллаевва Жиргалбек Турускулов.

Муаллиф: Бегимай Исаева

Сурөт: Flickr, Joe Goldberg