Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети парламентдаги муҳолифатчи “Ата Мекен” фракциясиинг депутати Аида Саляновага “Хизмат вазифасини суистеъсол қилиш” моддаси бўйича айб қўйди. Ҳозир у ҳеч қаёққа кетмаслик тўғрисида тилхат ёзиб берди.
Депутатнинг адвокати Улан Жумаков Kloop.kgга Салянова 13 мартда терговдан ва айб қўйилгандан кейин қўлга олинмаганини билдирди.
«Қўзғалган жиноий иш доирасида Саляновага адвокат Алексей Елисеевнинг авқокатлик лицензиясининг муддатини узайтириш айби қўйилди. У қамоққа олингани йўқ, бироқ ҳеч қаерга кетмай туриши ҳақида тилхат ёздириб олишди. Биз бу ишни сиёсий жиҳатдан асосланган деб ҳисоблаймиз», — деди у.
Агарда Салянова айбдор деб топилса, у 100 мингдан 200 минг сомгача жарима тўлаши ёки уч йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Бош прокуратура 2016 йилнинг 26 декабрида Саляновага қарши жиноят ишини қўғаган.
Айбловчи томон Салянова бошқарган Юстиция минстрлиги Елисеевнинг лицензиясини унинг судланмагани тўғрисидаги маълумотномани олмай туриб узайтириб берган деб ҳисоблайди.
Елисеев ўзи ўша вақтда президент Қурманбек Бакиев ва унинг ўғли Максим билан боғлиқ жиноят ишларининг фигуранти бўлган.
Бош прокуратура Юстиция минстрлиги адвокатнинг лицензиясини узайтираркан унинг шахсий ишининг материалларини йўқ қилиб юборган деб шубҳаланмоқда.
Салянова ўзи бу ишда жиноят аломати йўқ деб ҳисоблайди.
Муҳолифатчи Саляновага қарши жиноят ишини сиёсий тазйиқ билан боғламоқда, яунки у конституция реформаси сабабли президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб келган. Конституцияга тузатишлар киргизиш бўйича референдум 2016 йилнинг 11 декабрида ўтган.
Ҳукумат Салянованинг партиядошлари Алмамбет Шикмаматов ва Омурбек Текебаевга қарши ҳам жиноят ишини қўғаган.
Шикмаматов «Коррупция» ва «Хизматдаги сохтакорлик » бўйича айбламоқда. Ҳукумат у Ҳисоб палатасининг аудитори бўлиб турганда автомобилларни сотиб олиш бўйича “сохта” ҳужжатларни тузган деб ҳисоблайди.
Текебаев «Мегаком» алоқа операторига боғлиқ «Коррупция» ва «Товламачилик» бўйича икки ойга қамоққа олинган. У ҳозир МХДКнинг тергов изоляторида ўтирибди.
Муаллиф: Александра Титова