Турк сиёсатчиларининг Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар учун Европада ташвиқот ўтказишига қандай тақиқ қўйилмоқда?

617

Туркия ҳукумати Европадаги ўз фуқаролари орасида турк Конституциясига ўзгартириш киргизиш бўйича референдумни қўллаши учун акция ўтказишга харакат қилмоқда. Бироқ Европанинг тўрт давлати ўз ҳудудларида Туркиянинг тарғибот ўтказишига рухсат беришдан бош тортишди.

Нидерланд икки турк вазири Роттердам шаҳрида яшаган ватандошларини билан учрашувга киритмай қўйди.

Сиёсатчилар акция ўтказиб, унда Конституцияга турк президентининг ваколатларини кенгайтирувчи ўзгартиришлар киргизишни референдумда қўллаб беришга турк фуқароларини кўндиришга харкат қилмоқчи бўлган.

Бироқ Нидерланднинг ҳукумати 11 мартда Туркиянинг ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг самолётига ўз ҳудудида қўнишга тақиқ қўйди. Шундан кейин Туркиянинг тоила ишлари ва ижтимоий сиёсат бўйича вазири Фатма Бетул Саям Кая ҳам Германидан келиб Роттердамда акция ўтказишга харакат қилган эди, у ҳам “давлат истамаган хорижлик” қатори баҳоланиб, ўлкадан чиқарилди.

Мамлакат ҳукумати бу қарорини бу каби тадбирлардаги жамоат тартиби ва хавфсизлигидан хавотирлангани билан изоҳлади. Нидерланднинг ўзида 15 мартда парламент сайлови бўлади.

Турк сиёсатчиларини чиқариб юбориш Нидерланддаги турк фуқароларининг орасида қўзғалон пайдо қилди. Юзга яқин турк фуқароси Роттердамдаги турк элчихонасининг ёнида норозилик акциясини ўтказди. Уларни қувиб тарқатиш учун голланд полицияси сув сочарлардан фойдаланди, митингчилар бўлса полицияга тош ва шиша ирғитишди.

Сурат: Associated Press
Сурат: Associated Press

Түркиядаги Нидерланд элчилигининг биноси олдида ҳам митинглар бўлиб, унг турк президенти Ражжаб Тойиб Эрддзғонни қўлловчи 100га яқин киши қатнашди.

Бугунги кунда Нидерландда Туркиянинг 400 минг фуқароси яшайди.

Фашизм бўйича айблов

Нидерланднинг харакатига жавоб қатори Эрдўғон голландияликларнинг харакатини фашизм билан қиёслаб чиқди. У нидерланд дипломатларига қарши санкциялар ҳақида ҳам сўз очди.

Нидерланд — президент Эрдўғон фашизм билан қиёслаган биринчи Европа ўлкаси эмас. Ўтган ҳафтада Германиянинг ҳукумати ҳам турк ҳукуматига акция ўтказишга рухсат беришдан бош тортганда Эрдўғон Германиянинг харакатлари “фашистларнинг ўз вақтидаги харакатларидан фарқланмаслигини” айтган.

Сурат: Regnum.
Сурат: Regnum.

Нидерланд ва Германия Эрдўғоннинг сўзлари “нолойиқ” эканини айтиб, унинг кечирим сўрашини кутишаётганини билдиришди.

Даниянинг премьер-министри Ларс Лёкке Расмуссен Нидерланд мбилан ҳамфикр эканини билдириб, Туркиянинг ҳукумат раҳбари билан Копенгагенда ўтувчи учрашувини кейинга қолдирди.

Аввал Австрия ва Швейцариянинг ҳукумат вакиллари ҳам мазкур мамлакатларда яшаётган турк фуқароларининг олдида турк ҳукуматининг вакиллари чиқиб сўзлашларини тақиқлаган.

Швецияда ҳам турк ҳукуматининг ташвиқоти тақиқланди. Бироқ Ташқи ишлар минстрлиги бу қарор стадион эгасининг тадбир ўтказишни истамаётгани билан боғлиқ эканини билдирди. Агарда турк ҳукумати бошқа ер топса акция ўтказа олади.

Ҳозирча Франция турк сиёсатчиларига митинг ўтказишга рухсат берган Европанинг ягона ўлкаси бўлиб турибди. Турк ҳукуматининг ўз ватандошлари билан бўлган учрашуви Франциянинг Мец шаҳрида ўтиб, унга мингга яқин киши келди.

Бу иши учун Франциянинг ҳукумати муҳолифатнинг танқидига учради. Франция президентининг хизматига номзодини қўйган Эмманюэль Макрон эса ЕИ мамлакатларининг барини Европанинг демократия принципларини сақлаб қолиш учун бу каби митингларни тақиқлашга ундади.

Түркияда 16-апрелда Конституцияга тузатишлар киргизиш бўйича референдум ўтади. Улар президентнинг ваколат ҳуқуқларини кенгайтириб, мамлакатни парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтказади.

Ҳозир Туркия ҳудудидан ташқарида унинг беш миллиондан ортиқ фуқароси юрибди. Германияда Туркиядан борганлар бу йил деярлик бир ярим миллионга етган, шу сабабдан ҳозирги ҳукумат учун ўлка ташқарисида  Конституциянинг қўлловга олиниши жуда муҳим.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Associated Press