Милиционерлар ва ЖТРКнинг журналисти рейд вақтида калтакланди

555

Патруль милиция ходимлари билан журналистларни Чуй вилоятининг Орок қишлоғидаги қабристоннинг ёнида калтаклаб кетишган. Хужум қилган саккиз кишининг иккиси қўлга олинган.

ЖТРКнинг журналисти Темирлан Сейитбек ўғли Партуль милиция башкармасининг (ПМБ) ҳар куни ўтувчи рейдида юрган.

10-дан 11-мартга ўтар кечаси ПМБнинг икки ходими билан журналист ВАЗ-2106 «Жигули»нинг ҳайдовчиси қоида бузганига гувоҳ бўлишган.

Ҳайдовчи милициянинг буйруғига бўйсинмаган, сўнгра ПМБнинг ходимлари ҳайдовчининг ортидан махсус машиналар билан боришга мажбур бўлишган.

Йўл қоидасини бузган ҳайдовчи Орок қишлоғидаги қабристоннинг ёнида тўхтаган. Автомобилда икки эркак ва бир аёл бўлган. Ҳайдовчи маст аҳволда бўлган.

Уларни ушлашга харакат вақтида ўша атрофдаги уйлардан олти киши чиқиб, милиция ходимини ва журналистни калтаклаб, видео аппаратларига зиён етказишган.

Милициянинг қўшимча ёрдами боргунга қадар калтаклаш 15 дақиқага чўзилган. Ҳаво огоҳлантирувчи ўқ очилгандан кейин калтаклаётганлар турли томонларга қочиб, уларнинг ичидан икки нафари қўлга тушган.

Калтаклаганларнинг ёши 25-30нинг атрофида бўлган.

Журналситнинг бошига тахта билан урганликларидан мияси чайқалиб, бадани кўкарган. ПМБнинг ходимлари қанчалик даражада жароҳат олгани ҳозирча номаълум.

Журналист калтаклаш вақтида тасвирга тушириб қолишга улгурган. Камерага тортилган материаллар ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб берилган.

Куч қўлланиш факти бўйича жиноят иши қўзғалиб, Бишкекнинг Ленинг РИИБнинг ходимлари томонидан тергов бошланган. ПМБнинг ходимлари билан биргаликда воқеага алоқадор қолган шахслар қидирилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова