Бишкекда икки номаълум аёл Улуғ Ватан уруши фахрийсини тўнаб кетишди

600

Бишкекеда икки номаълум аёл Улуғ Ватан Урушининг фахрийси Леонид Тузовнинг квартирасини тўнаб кетишди

Ички ишлар минстрлигининг матбуот хизматидан билдирилишича, Улуғ Ватан урушининг фахрийси Леонид Тузовга ҳужум ҳақидаги билдирув 13 мартда эрталаб келиб тушган.

Жабрланган шахснинг айтишига кўра, унинг квартирасининг эшигини ўрта ёшдаги аёл таиллатган. У ҳомиладор эканини айтиб, хожатхонага кириб олишни илтимос қилган. Фахрий уни уйга киргизгандан сўнг ортидан яна бир аёл кириб келган.

У иккови фахрийни боғлаб, унинг пулини, урушда олинган ва давлат мукофотларини олиб кетиб қолишган. Фахрий боғланган бўйича қолган,кейинчалик ўзини бўшатиб, ёрдам чақирган.

Милиция жиноят ишини қўзғаш учун керакли ишларни бажармоқда. Аёлларнинг қилмиши ҳозирча “Тўновчлик” деб баҳоланмоқда.

ИИМдагилар ҳужум қилган аёлларнинг белиглари маълум эканини, уларнинг ташқи кўриниши чизилганини ва қидирувга берилганини билдиришди.

Муаллиф: Александра Титова