Сергей Прокудин-Горский — Николай IIнингтопшириғи билан Рус империясининг ерларини суратга олиб юрган рангли фотосуратларнинг бошловчиси. Бошқа нарсалар билан бир қаторда у тасвирга революцияга қадарки Марказий Осиёни, жамладан Қирғизистонни ҳам тасвирга олиб қолдирган.
Прокудин-Горский император Николай IIнинг топширмаси билан 1905 йили Россия бўйича биринчи саёҳатга чиқиб, унинг давомида Кавказдан, Қримдан ва Малороссиядан 400га яқин рангли фотосурат тортиб келган.
Унинг суратлари ўша вақт учун фарқли бўлган эди: ўз экспедицияларидан у оқ-қора рангдаги эмас, рангли суратларни олиб келган. Прокудин-Горский бунга негативларни бир-бирига устма уст қўйиш усули орқали эришган. Бу янги бир усул бўлган — рус саёҳатчиси рангли фотосуратнинг пионерларидан бири бўлиб ҳисобланади.
1908 йилнинг май ойида унинг иккинчи саёҳати бошланган. Суратчи Шимолий Кавказга жўнаган. Шунга қарамай, вақти-вақти билан Романовларнинг оила ҳаётини ҳужжатлаштириш учун Москва билан Санкт-Петербургга мурожаат қилиб турган.
Ўша йили Прокудин-Горский Ясная Полянада Лев Толстойнинг бир неча рангли суратини чиқарган. У ёзувчининг биринчи ва ягона рангли сурати.
1905 ва 1915 йиллар оралиғида суратчи Рус империясининг Марказий Осиёдаги ерларига бир неча марта экспедицияга борган. Ўша вақтда унинг таркибига Ўш, Самарқанд, Тошкент, Қўқон, Андижон ва бошқа йирик шаҳарлар билан ҳудудлар кириб турган.
Прокудиннинг сақланиб қолган суратларининг бари АҚШ Конгрессининг кутубхонасида сақланади. Фотосуратчининг коллекциясига эски Рус империясининг ўнлаган шаҳарларида тортилган суратлари ҳам кирди.
Муаллифлар:Александра Титова, Азамат Омуралиев Суратларнинг манбааси:Конгресс кутубхонаси Таъмирланган суратлар манбаси:Mashable