Текебаев: Атамбаев премьер-министр бўлиш учун парламентни тарқатишни истаяпти

688

Муҳолифатдаги «Ата Мекен» партиясининг етакчиси Омурбек Текебаев президент Алмазбек Атамбаев парламент тарқатилгандан кейин ҳукуматни  «узурпация» қилиши мумкин эканини билдирди. У спикер билан депутатларга марожаат қилиб, Жогорку Кенешни тарқатишга ва муддатидан аввал сайлов ўтказишга йўл бермасликка чақирди.

Ўз мурожаатида муҳолифатчи президент Алмазбек Атамбаевнинг парламентни тарқатиш тўғрисидаги билдирувига изоҳ берди.

«Менга Атамбаевнинг парламентни тарқатиш бўйича сабаблари ва фикрлари умуман тушунарсиз […] Атамбаев парламентда энг муҳим қарорларни қабул қилишда ўзини қўллаганлар жуда озайиб кетганини сезиб турибди », — деб ёзди Текебаев.

Текебаевнинг фикрича, давлат раҳбари президентлик муддати тугагандан кейин ҳокимиятда қолишни истайди.

«Атамбаев парламентни тарқатиш бўйича Жогорку Кенешга босим кўрсатишининг иккинчи сабаби 4 мартдаги матбуот йиғинида айтган сиёсатда қолиш тўғрисидаги қарорига боғлиқ. Сиёсатда қолиш ҳақида қарор ҳукуматни узурпациялашнинг фойдасига конституция реформаси ўтказишнинг асл сабабини очиқ кўрсатиб туради», — деб ёзди у.

Текебаев Жогорку Кенешни тарқатиш президентга муддатидан аввал ўз ваколат ҳуқуқларини топшириб, келажакда премьер-министр хизматини олиш учун ҚСДП партиясининг раҳбари қатори сайловга боришга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Конституция реформаси министрлар кабинетини раҳбарининг ваколат ҳуқуқларини бир қанча кенгайтирган.

Текебаевнинг фикрича, парламент тарқатилиб, президент муддатидан аввал хизматдан кетган ҳолда ўлкани бошқариш бўйича ваколат ҳуқуқлари ҳозирги  “чўнтакдаги”премьер-министрга ўтади.

«Президентнинг муддатидан аввал хизматдан кетиши, ўз навбатида, ворисга жуда катта имтиёз бериб, бошқа барча номзодларнинг сайловга тайёрланувчи вақтини ва даромадини ўғирламоқда», — деб ҳисоблайди Текебаев.

Сиёсатчининг фикрича, парламентни тарқатиш Атамбаевнинг маъмурий ресурсини кусайтиради.

Парламентнинг депутатлари Текебаевнинг мурожаатини тинглашдан бош тортишди.

Атамбаев 6 мартда сўзлаган сўзида «Онугуу — Прогресс» фракциясининг раҳбари Бакит Торобаевнинг парламентни тарқатиш бўйича ташаббусини қўллашини билдирган. Торобаев депутатларни ёки Текебаевнинг қамоққа олиниши бўйича масалани хал қилиш  ёки тарқаб кетишга ундаган.

Президент 4 мартдаги матбуот йиғинида ҳокимиятда қолишни режалаштираётганини айтган.

Атамбаев ва Текебаевнинг қарама-қаршилиги

Атамбаев ва  Текебаевнинг қарама-қаршилиги парламентдаги “Ата Мекен” фракциясининг Конституцияга ўзгартиришга қарши чиққандан кейин бошланган. Ўзгартиришларни эса президент ва унинг аппарати таклиф қилган эди. Атамбаев ўз навбатида реформага қарши бўлганларни танқидга олган.

Уларнинг жанжали Текебаев президентнинг мулки тўғрисидаги маълумотларни ошкор қила бошлагандан кейин кучайиб кетган.

Аниқроқ айтганда, Текебаев Атамбаевнинг Кой-Таш қишлоғида қураётган уйи тўғрисида айтиб берган.  Унинг айтишича, Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов шаҳар раҳбарлигини олиш учун ўз аёли орқали Атамбаевга 2,7 гектар ерни ўтказиб берган.

Бош прокуратура Текебаевнинг сўзларини текширтириб чиқиб, бу келишим қонуний бўлган деб хулоса чиқарган. Кейинчалик Текебаев Атамбаевнинг Кипрда яширин мулки ва бизнес манфаатлари бор эканини билдириб чиққан. Бироқ бу маълумотни у ҳозирча ошкор қилмади.

Шунингдек, Текебаев мартда президентга импичмент эълон қилиш процедураларини режалаштирган эди.

Депутатлар Текебаев, Салянова ва Шикмаматов.
Депутатлар Текебаев, Салянова ва Шикмаматов.

Шундан кейин Бош прокуратура Текебаевнинг тарафдорлари — Аида Саляновага ва Алмамбет Шикмаматовгақарши жиноят ишини қўзғаган.

Шундан сўнг Текебаевнинг ўзига қарши “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши очилган.

Бу иш бўйича у хизмат сафаридан қайтиб келаётганда 26 февралга ўтар кечаси “Манас” аэропортида қўлга олинганю У зудлик билан Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига етказилган.

Сиёсатчининг тарафдорлари Текебаевни бўшатишни талаб қилиб норозилик акциясига чиқишган. Бироқ муҳолифатнинг митингига қарамай, суд сиёсатчини икки ойга қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган.

Текебаев ўзига қўйилган айбларнинг барини инкор қилиб, ўзининг қамалишини ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифатга “сиёсий тазйиқи” деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева