Жанубий Корея президентининг ҳокимиятдан четлатилишининг қонунийлиги тасдиқланди

916

Жанубий Кореянинг Конституцион Суди парламент ўтган йили қабул қилган мамлакатнинг биринчи хоними Пак Кин Хе ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳақидаги қарорини маъқуллади.

У дунё ишбилармонлари доирасида юқори мартабага эга бўлган шахслар ва давлат ходимлари аралашган коррупция билан боғлиқ йирик жанжал марказида бўлиб қолган. Жанжал оқибатида кўп-минглаб одамлар иштирокида узоқ муддат давом этган норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Сеулда Пак Кин Хе тарафдорларининг Конституцион суд қарорига қарши норозилик намойишлари бўлди. Yonhap агентлигининг хабар беришича, камида икки киши ҳалок бўлган.

Пак Кин Хе Жанубий Корея сиёсий маҳкамасининг анъанавий тарзда АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва Шимолий Кореяга қарши туриш тарафдори бўлган консерватив қанотидан эди. Ўнг томоннинг унга қарши импичменти ва обрўсини тўкиши Шимолга нисбатан анча сулҳпарвар ва Хитойнинг минтақада Америка ҳарбийлари сонининг кўпайишидан ҳавотирига қўшиладиган сўл партияларни ҳокимият тепасига олиб келиши мумкин.

Коррупция жанжалига 30 киши, жумладан “Самсунг” ширкатининг вице-президенти ҳам аралашган.

Тергов натижасига кўра, Пак Кин Хес “Самсунг” билан алоқадор икки ширкатнинг бирикиши тўғрисидаги қарорни парламентга таъсир ўтказган. Бу учун у 120 миллион долларлик пора олган. Бу қўшилиш давлатга жиддий моддий талофат келтирган.

Хван Гё Ан
Хван Гё Ан

Президент Пак Кин Хе ўз айбини бўйнига олгани йўқ. Аввалроқ Жанубий Кореянинг ҳуқуқ тартибот органлари уни терговга тўсқинлик қиляпти деб айблашган. Импичментни қабул қилиш прокуратурага Пак Кин Хени жиноят жавобгарлигига тортишга имконият беради.

Кейинги 60 кун ичида Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиши керак.

Ҳозирги вақтда ўлка президентининг вазифасини премьер-министр Хван Гё Ан вақтинча бажариб турибди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева