Текебаев президентликка номзодини қўяди

745

«Ата Мекен» 5 мартдаги шошилинч съездида партиянинг раҳбарлигини вақтинча бажараётган Алмамбет Шикмаматов Омурбек Текебаевни президентлик хизматига кўрсатди. Текебаев эса ҳозирда МХДКнинг ТИЗОсида “Мегаком”нинг сотилиши бўйича қамоқда ётибди.

Съездда мамлакат бўйича партиянинг аъзолари қатнашиб, Текебаевни Қирғизистон президентлигига номзодини қўйиш қарорини қабул олишган. Президент сайлови 2017 йилнинг 19 ноябрида ўтади.

Қирғизистон президентлигига номзодлар: Омурбек Текебаев, Омурбек Бабанов, Бакит Торобаев ва Темир Сариев.
Қирғизистон президентлигига номзодлар: Омурбек Текебаев, Омурбек Бабанов, Бакит Торобаев ва Темир Сариев.

Ҳозирча Қирғизистон президентлигига Текебаевдан ташқари уч сиёсатчи номзодини қўйган. Улар : «Онугуу-Прогресс» партиясининг етакчиси Бакит Торобаев, «Республика — Ата Журт»нинг етакчиси Омурбек Бабанов ҳамда собиқ премьер-министр Темир Сариев.

Президентликка номзодини қўйган барча сиёсатчилар бунга қадар Текебаевнинг қамалиши бўйича фикрларини билдиришган.

Қирғизистоннинг президенти Алмазбек Атамбаев президентлик хизмати учун курашмаслигини айтганига қарамай, сиёсатда қолишини билдирган. Аввал у президентликдан кетгандан кейин тадбиркорлик билан шуғулланишини айтган эди. .

Омурбек Текебаевнинг қамалиши

Оппозициячыл саясатчы Омурбек Текебаевга «Товламачилик» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган. Ишнинг қўзғалишига россиялик тадбиркор ва давлат думасининг собиқ депутати Леонид Маевскийнинг МХДКга ёзган аризаси сабаб бўлган.

Маевскийнинг айтишича, 2010 йили Текебаевга бир миллион доллар бериб, бу маблағ эвазига “Мегаком” компаниясини бошқариш имкониятини олмоқчи бўлган.

Текебаев 26 февралда икки ойга қамалган, у ҳозирда МХДКнинг ТИЗОсида. У билан бирга айни иш бўйича собиқ ФҲМнинг раҳбари Дуйшонкуд Чотонов ҳам қамалган.

Текебаевнинг иши бўйича 4 мартда Kyrgyz Concept ишхонасининг етакчиси Эмил Умоталиев ҳам сўроққа олинганю У 2010 йили Вақтли ҳукуматнинг иқтисодни тартибга солиш минстри хизматини эгаллаб турган.

Муҳолиф сиёсатчи Текебаев ўзининг қамалишини “сиёсий босим ўтказиш” деб ҳисоблайди. Унинг тарафдорлари сиёсатчини бўшатиш талаблари билан норозилик акцияларини ўтказишмоқда. Ҳозирда митинглар Текебаевнинг юрти бўлган Жалолобод вилоятининг Акман қишлоғида бўлмоқда. Бишкекда норозилик акциялари 6 мартдан қайта бошланмоқчи.

Муаллиф: Айдай Иргебаева