Қирғизистонликлар тўй ва таъзияга қанча сарфлашади?

814

БМТнинг Халқ фонди Қирғизистондаги фуқароларнинг кредитлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаб, халқнинг маросимларига кетган харажатни аниқлаб чиққан.

Фонднинг маълумоти бўйича, қирғизистонликлар олган 20 кредитнинг бири тўйга сарфланади.

Ҳудуд бўйича олдинги ўринга Ўш шаҳри чиққан. У ерда маблағ берувчи молия муассасаларидан олинган ҳар бир олтинчи кредит тўй учун олинади.

Қарз олганлар асосан эркак кишилар. Улар мамлакатнинг 19,4 фоизини ташкил қилади.

Бишкекда кўрсатгичлар паст бўлишига қарамай тўйга кредит олганлар асосан аёллар  — 8,3 фоизни тузади.

Ёш таркиби бўйича 20 ёшгача бўлган аёллар олдинда. Ҳар бир еттинчи кредит тўй ўтказиш учун олинган.

Эркаклар орасида энг катта маросимларга қарзларни 70 ёшдан ошган одамлар олишади. Ҳар бир ўнинчи қарз тўйга ёки таъзияга сарфланади.

Миллион керек

Мамлакатда ҳар бир яшовчи тантанали маросимларни ўтказиш учун кредит олишга тайёр эмас. Ўшнинг яшовчиси 2016 йили фарзандига тўй ўтказиш учун шаҳар мэридан миллион сом ажратиб беришни илтимос қилган.

«Ўзимнинг 66 ёш юбилейимни ва боламнинг никоҳ тўйини маданиятли ўтказиш учун қайтиб берилмайдиган шаклда бир миллион сом бўлиб беришингизни илтимос қиламан. Тўйни 2016 йилнинг 10 октябрида ўтказишни режалаштираяпмиз», — деб ёзган Махмуратхан Турдуева муниципалитетга йўллаган ўз мурожаатида.

Мэр ўшликнинг илтимосини бажаришдан бош тортган.

«Агарда шаҳар турғуни бизга бюджетни қабул қилгунга қадар мурожаат қилганда, шаҳар кенгашида кўриб чиқишгна жўнатар эдик. Бу илтимосни бажара олмасак керак», — деган шаҳар етакчиси.

Тўй ҳамда таъзиялар бўйича ҳукумат нима дейди?

Қирғизистон фуқароларининг “катта маросимларга” кетган харажатини чеклаш деярлик ҳар йили кўриб чиқилади.

Кўрилган харакатларнинг бари муваффақиятсиз бўлиб, қоғоз юзидагина қолаверади. Айрим депутатлар ва тарихчилар эса аввалдан ҳам ҳукуматлар тўйларга сарфланадиган харажатларни чеклай олмаслигини айтишган.

Бу масала 2015 йили минстрлар кабинетида вице-премьер-министр Гулмира Кудайбердиеванинг иштирокида кўриб чиқилган.

«Ўртача бир тўйнинг нарҳи ўртача бир оилага таҳминан 1,5 млн. сомга тушади. Бу пул билан эса ўша ўртача оиланинг бир неча йиллик эҳтиёжини қопласа бўлади. Одамлар катта фоизлар билан кредитлар олишиб, оилавий маросимларни ва бошқа ўйлаб топилган байрамларни ўтказишяпти», — деган Кудайбердиева.

2015 йили президент Алмазбек Аьамбаев қонун лойиҳасига қўл қўйиб, унга кўра, бешдан ортиқ тўй кортежларига “автобезорилик” учун жарима солиш кўзда тутилган.

2013 йили вице-премьер-министр Камила Талиева фуқароларни “ўйланиб чиқим қилиш”га чақирган.

«Ҳукумат тадбирларни ўтказишга таъқиқ қўймайди, лекин биз маблағдан тўғри фойдаланилишини истаймиз», — деган ўшанда Талиева.

2011 йили «Ар намис» партиясининг аъзоси  Канибек Осмоналиев Қирғизистонда оилавий ва байрам тадбирларига 200дан ортиқ кишини чақиришга таъқиқ қўювчи қонун лойиҳасини парламентга таклиф қилган.

Муаллиф: Эльвира Муратова